UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0 20:14Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:45"Ғалаба қозонамиз". Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? 0 19:13Эртага уч нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади 0 19:02Осиё ўйинларининг ўнинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0

15 авг 13:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Узоқ кутилган UFC 330 турнирига етиб келдик! Турнирнинг тўлиқ карди, бошланиш вақтлари билан танишинг

Эртага тонг саҳарда АҚШнинг Филадельфия шаҳрида узоқ кутилган рақамли UFC 330 турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг марказий жанги ярим ўрта вазн тоифасида Ислам Махачев ва Йен Мачадо Гэрри ўртасидаги чемпионлик баҳси бўлади. 

Турнирнинг иккинчи асосий жанги сифатида UFC аёллар ўртасидаги минимал вазн тоифасида чемпионлик камари учун жанг тасдиқланган. Унда амалдаги чемпион Маккензи Дёрн ва Жиллиан Робертсон ўзаро тўқнаш келади.

Шунингдек, асосий кардда фахрий жангчи Эдсон Барбоза енгил вазн тоифасида Эстебан Рибович билан куч синашади. Ўрта вазн тоифасида эса Мансур Абдул-Малик Дастин Штолтсфусга қарши октагонга чиқади. Дастлаб кардда Чарльз Жонсон ва Хосе Очоа ўртасидаги жанг режалаштирилган эди, бироқ Очоа номаълум сабабларга кўра турнирга уч кун қолганда сафдан чиқди. Унинг ўрнига UFC дебютанти Эдуардо Энрике октагонга чиқади ва жанг эндиликда 59 кг гача бўлган келишилган вазнда ўтказилади.

Турнирни қирғизистонлик ярим ўрта вазн вакили Миқтибек Оролбай ва унинг рақиби Жеремия Уэлльс ўртасидаги жанг очиб беради.

Жанглар Тошкент вақти билан тунги соат 2:30 да бошланади. Асосий кард жангларига эса 6:00 да старт берилади.


UFC 330 турнирининг тўлиқ карди:

Ярим ўрта вазн: Ислам Махачев (чемпион) – Йен Мачадо Гэрри (рейтингда 1-ўрин)

Аёллар минимал вазн: Маккензи Дерн (чемпион) – Жиллиан Робертсон (рейтингда 5-ўрин)

Енгил вазн: Жейлин Тернер – Кауэ Фернандес

Ўрта вазн: Мансур Абдул-Малик – Дастин Штольцфус

Енгил вазн: Эдсон Барбоса – Эстебан Рибович.

Прелим кард:

Ярим ўрта вазн: Чиди Нджокуани – Хоэль Альварес

Оралиқ вазн 59 кг: Чарльз Жонсон – Эдуардо Чаполин

Ўрта вазн: Донте Жонсон – Эрик Макконико

Ўрта вазн: Висенте Луке – Трешон Гор

Ярим оғир вазн: Рафаэль Тобиас – Лукас Фернандо

Ярим ўрта вазн: Нил Магни – Рамиз Брахимай

Ярим ўрта вазн: Жеремия Уэллс – Миктибек Оролбай.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг