UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

04 сен 07:48
Янгиликлар

Велоспорт

Велошоссе бўйича жаҳон чемпионатига мезбон топилди

Швейцария ҳукумати велошоссе бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилишдан бош тортгач, бу йил йўл-йўл майка ҳеч кимга насиб этмас экан, деган миш-мишлар тарқала бошлади.

Бироқ бугун Халқаро велосипедчилар иттифоқи мазкур шов-шувларга чек қўйди ва мусобақага мезбонлик қиладиган жойни расман эълон қилди. Унга кўра, ўзининг йўллари билан машҳур бўлган Италиядаги Имола трассаси велопойгачилар куч синашадиган жой бўлади.

“Формула-1 учун мўлжалланган ушбу трассада 24-27 сентябрь кунлари бўлажак жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, бугунги даврдан келиб чиққан ҳолда мусобақалар тақвими қисқартирилди ва спортчилар фақатгина элита, яъни катталар тоифасида яккалик шахсий вақт ҳамда гуруҳ пойгаси йўналишларида баҳс олиб боришади.

Мусобақада эркаклар учун трассанинг узунлиги 259.2 километрни, аёллар учун эса 144 км.ни ташкил қилади. Шунда 28.8 километрга тенг айланани эркаклар 9 бор, аёллар 5 бор босиб ўтишлари керак. Пойга давомида спортчилар 2 та мураккаб қияликка кўтарилишлари, баъзи ҳудудларда градиенти 14 % ни ташкил қиладиган жойлардан ўтишлари талаб қилинади. Алоҳида старт бўйича ўтадиган пойга масофаси 32 км.га тенг.

Мусобақа жадвали:

24 сентябрь: Аёллар, алоҳида стартда шахсий пойга
25 сентябрь: Эркаклар, алоҳида стартда шахсий пойга
26 сентябрь: Аёллар, гуруҳ пойгаси
27 сентябрь: Эркаклар, гуруҳ пойгаси

Таъкидлаш жоиз, Имола 1968 йилги жаҳон чемпионатини қабул қилишда ҳам жонбозлик кўрсатган.

Маълумот учун, UCI қабул қилган мазкур регламентга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 5та квотага эга бўлади. Бунда алоҳида стартдаги шахсий пойгада эркаклар ва аёллар ўртасида 1 тадан, аёллар ўртасидаги гуруҳ пойгасида эса 3 нафардан спортчимиз иштирок этиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг