UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Топ ярим энгил вазнлилар UFC Fight Night 269 турнирининг асосий жангида октагонга чиқади + ПОСТЕР 0 16:09"У ҳатто яхши орзу қилишни ҳам билмайди". Топурия — Махачевнинг уни мағлуб этиши ҳақида 0 15:48Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида: "Алонсони айбламайман" 0 15:27"Мураббийларим билиб қолишса, мени ўлдиришади" — Холлоуэй Оливейрани қандай мағлуб этишини ошкор қилди 0 15:06Пимблетт UFC тарихидаги тўрт буюк жангчини санади, рўйхатга Хабиб ва Жонс киритилмади 0 14:45Дарья Касаткина расман Австралия фуқаролигини олди + ФОТО 0 14:24"Барселона"нинг собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин 0 14:03"Хоҳлаганингизни танланг!" — Макгрегор Дана Уайтнинг сўзларига жавоб берди 0 13:42Виржил Ортис Оскар Де Ла Хойяни судга берди 0 13:21Чехиялик теннисчи 18 та эйс эвазига Оклендда чемпион бўлди 0 13:00U-23 Осиё кубоги. Бугун 1/2 финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз 0 12:392025 йилда энг кўп маош олган спортчилар Топ-30`талиги эълон қилинди 0 12:18Кокушикандаги машғулотлар якунланди, навбат Токаига! 0 11:57Чимаевнинг менежери унинг ўлими ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди 0 11:36Пеп Гвардиола бугунги дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди 0

09 фев 20:02
Янгиликлар

Формула-1, Қизиқарли!

Воқеа жойидан олинган кадрларни кўриб, кўзингизга ёш келади ёҳуд Аргентинанинг "Миллий фожиа”си

Теглар :  Формула-1
2020 йил бутун дунё учун дахшатли тушга айланди ва 2021 йил ундан яхшироқ бўладиганга ўхшамаяпти.

Авто ва мото спорт учун қайғули воқеалар февраль ойида бошланди. Ҳеч бўлмаганда Марадона, Месси ва Фангио каби буюк номлар учун ҳам Аргентинадаги мазкур фожиага эътибор қаратишимиз керак.

Аргентинанинг Сантиаго дел Эстера провинциясидаги (Буэнос-Айресдан минг км узоқликда жойлашган) Темас де Рио Ҳондо схемаси Моtо GP Гран-присига, 2014 йилдан бери туризм автомибиллари ўртасидаги жаҳон чемпионати босқичларига мезбонлик қилмоқда. 2015-2016 йилларда Дакар иштирокчилари бу ерга ташриф буюришди. Маҳаллий пойгачилар орасида Формула-1 Гран-приси учун номзодлар ҳам пайдо бўлди. Умуман олганда, ушбу пойга трассасини мамлакатдаги энг яхшиси дейиш мумкин. Аммо, энди бу ерда оддий мусобақалар учун режалар ҳам узоқ муддатга қолдирилди.

5 февраль куни тунда маҳаллий вақт билан соат 23:0да шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлимига трассада ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар берилди. Оловни тезда ўчириш мумкин эмас эди ва Термас дел Ҳондо ҳақиқий дўзахга айланди.

"Меҳмонхоналар, матбуот маркази, шарҳ хоналари ва бутун VIP сектор ёнмоқда. Бир нечта ўт ўчириш гуруҳлари ёнғинни Хуан-Мануэл Фангио (Ф-1 бўйича 5 карра жаҳон чемпиони)нинг музейига етиб бормаслиги учун ҳаракат қилмоқда. Воқеа жойидан олинган кадрларни кўриб, кўзингизга ёш келади", - деб ёзади, журналист Лео Ригейра.



Мазкур ёнғин чин маънода глобал фалокатга айланди - деярли бутун шаҳар уни кўрди. Ўт ўчирувчилар тонггача олов билан курашдилар ва охир-оқибат ғалаба қозонишди. Аммо асосий бинолар бутунлай йўқ бўлди. Комплекс менежерлари ҳали ҳам Моtо GP мусобақасини ноябрь ойида ўтказишга умид қилмоқдалар: "Афсуски, медиа маркази, пойга назорат маркази бутунлай ёниб кетди. Йўлнинг охиридаги маршаллар музейи ва кузатув бинолари, баъзи идоралар, кичик меҳмонхоналарга жиддий зарар етмаган.

Яқин кунларда музей яна жамоатчилик учун очилади.

Автодром ёнғиндан тўлиқ суғурта қилинган. Шунинг учун иқтисодий зарар қопланади. Бироқ, халқаро ва миллий пойгалар учун энг муҳим йўналишларни қайта қуриш узоқ вақт талаб этади, албатта.

 

Яхшиямки, қурбонлар бўлмаган. Полиция, муниципалитет ва трасса ишчиларига зарар етмаслиги учун қўлидан келган барча чораларни қўллаган ёнғин хавфсизлиги хизматига катта раҳмат.

Биз дарҳол ишга киришамиз, бош режаларимизни бажариш ва Моtо GP тадбирини ноябрь ойида ўтказиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз».

Пандемя сабабли қолдирилган маҳаллий Гран-прига ҳали камида 9 ой вақт бор. Аммо вайронагарчилик кўлами унинг ўтказилиши ҳақиқатига шубҳа туғдиради. Касса бинолари бир неча марта қурилган, 2-3 ой ичида қайта тикланган. Бироқ қурилишдан олдин одатда бир йил ёки ҳатто бир ярим йил давом этадиган пухта режалаштириш ва тайёргарлик ишлари олиб борилади.

  

Аргентиналиклар оғир коронавирус ва локдаун даврини қай тарзда бошдан кечиришлари катта савол!

Ёнғиннинг сабаблари ҳали аниқ емас, аммо шаҳар прокурори аллақачон тергов бошланганлигини эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, ярим кун ичида полиция ўша пайтда VIP секторда номаълум шахслар ва ёнғиннинг бошланиш нуқтасини топишган. Тергов ёнғин қасддан содир этилганини истисно этмаяпти 

Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг