UZ

Сўнгги янгиликлар

14:03Нурсултон Рўзибоев жанг қилаётган вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0 10:53Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди 0 10:25ЖЧ-2026. Марокаш пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди 0 09:59Шахмат бўйича мутлақ жаҳон рекорди янгиланди! 0 09:26Конор Макгрегор тасдиқлади! 0 08:57Жавоҳир Синдаров: "Ҳаёт тарзимни ўзгартиришни истамайман" 0 08:19ЖЧ-2026. Германия мундиални тарк этди, Парагвай кейинги босқичда! 0 07:42"Уларнинг барчаси билан шартнома тузмоқчиман". Дана Уайт — жаҳон бокси юлдузлари ҳақида 0 19:30Формула-1. Жорж Расселл — Австрия Гран-приси ғолиби 0 19:05Нурсултон Рўзибоев оладиган гонорар АҚШдаги ҳаражатлар учун етадими? 0

25 окт 07:19
Янгиликлар

Теннис

"ВТБ Кремль Кубоги" яна Москвада қолди

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўтказилган нуфузли "Кремль Кубоги" мезбон теннисчининг ғалабаси билан якунланди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг 22-ракеткаси бўлиб турган мезбонлар вакили Аслан Карацев ATP рейтингида 41-поғонада бораётган хорватиялик Марин Чиличга қарши кортга чиқди ва 6/2, 6/4 ҳисобларида ғалаба қозонди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанати эса тикланди - 1:1.

Ўз ватанидаги муваффақиятли иштирок Карацевга 68,380 доллар мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкоси келтирди. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи соврин бўлди. Тажрибали Чилич эса бир ҳафталик меҳнатидан 49,025 доллар ҳамда 150 очко ишлаб олди.

Эътиборлиси, қаторасига учинчи мавсум ҳам "ВТБ Кремль Кубоги"да россиялик теннисчи зафар қучмоқда. 2018 йил Карен Хачанов, 2019 йилда Андрей Рублёв бош соврин соҳибига айланганди. 2020 йилда эса пандемия сабаб турнир ўтказилмаган эди. 

Москвадаги соврин эвазига Карацев бугун эълон қилинадиган ATP рейтингида 18-ўринга кўтарилиб олади. Чилич эса 35-поғонадан жой олади. Асланнинг фаолиятида ишлаб топган маблағи 2 миллион 269 минг 190 долларга етди. 33 ёшли Марин Чилич турнири тарихидаги энг кекса финалчига айланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг