UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Жервонта Дэвис нотаниш аёлга ҳужум қилишда айбланмоқда 0 16:52Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди 0 16:25UFC чемпиони Делла Маддаленага Махачев билан жангга тайёргарликда ёрдам бермоқда (ФОТО) 0 16:01Асу Алмабаев UFC’даги муҳим жангига йўл олди + ФОТО 0 15:39Сергей Фомин Хитойдаги турнирнинг жуфтлик баҳсларида чемпион бўлди 0 15:17Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар) 0 14:51"Сен келмагунча барчаси жойида эди". Махачев савол берган Хабиб Нурмагомедовга кутилмаган жавоб қайтарди 0 14:02WBA талабига кўра, Пулев — Гассиев жанги ғолиби 2026 йилда Итаума билан тўқнаш келади 0 13:39Ҳумоюн Тўхтамуродов ва Бобур Абдулазизов кейинги жангини Тошкентда ўтказади 0 13:17Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди 0 12:52Ўзбекистон ва бошқалар. Ҳиндистондаги World Boxing Жаҳон кубогида нечта мамлакат қатнашиши аниқ бўлди 0 12:25Оғир атлетикачиларимиз Эрондаги халқаро турнирга жўнаб кетди, мураббий — Руслан Нурудинов! 0 12:03Face-to face'да рақибидан шапалоқ еган Шоҳруҳ Холмуродовнинг собиқ чемпионга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 11:41Канте Европага қайтиши мумкин 0 11:20Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг навбатдаги мезбони бўлмиш Тошкентга OOК байроғи топширилди 0

14 ноя 19:54
Янгиликлар

Оғир атлетика

WADA Тамаш Аянга қўйилаётган янги айбловлардан хавотирда

Теглар :  WADAТамаш Аян
Бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WADA) Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) собиқ раҳбари Тамаш Aянга қарши қўйилган янги айбловлардан ҳаддан ташқари хавотир билдиради, деб хабар бермоқда агентлик расмий сайти.

Январь ойи бошида Германиянинг ARD телеканали журналист Хайо Зеппельтнинг IWF ва ташкилот раҳбари Тамаш Aянни коррупция яратиш ва допинг натижаларини яширганликда айбловчи фильмни намойиш этди. Натижада канадалик адвокат Ричард Макларен бошчилигида тергов бошлангани эълон қилинди.

Июнь ойида Insidethegames портали тергов натижаларини эълон қилди, унда Aян 40 та мусбат допинг-тестни яширгани, сайловларда овоз олиш учун пора бериш тизими ташкил қилгани ва 10 миллион доллардан ортиқ аниқланмаган маблағ топилгани ҳақида хабар берган эди.

Пайшанба куни playthegame.org порталида Aянга қарши бир қатор янги айбловлар ўрин олган маълумотлар пайдо бўлди. Хусусан, мақолада 2013 йилдаги мактубларга эътибор қаратилиб, унда IWFнинг собиқ раҳбари озарбайжонлик оғир атлетикачилар учун тест синовларининг манфий натижаларини қайта ишлашга аралашгани ҳақида айтилган. WADAнинг қайд этишича, бу қоидабузарликлар тўғрисида агентлик энди билмоқда.

«IWF собиқ президенти томонидан содир этилган хатти-ҳаракатлар ҳақидаги бу сўнгги даъволар кишини дарғазаб қилади. Изланишларни бошлаб берган WADA разведка ва тергов департаменти, шунингдек ОAВ хабарлари ва профессор Макларен хулосаларига кўра, оғир атлетикада узоқ вақтдан бери тоқат қилинган, рағбатлантириладиган ва яширинган допинг маданияти мавжуд бўлган. Бу аччиқ хабарни Антидопинг агентлиги ва бутун дунё бўйлаб ҳалол спортга ғамхўрлик кўрсатаётганлар қабул қила олмаслиги аниқ. WADA ушбу спорт туридаги спортчиларга хавфсиз ва соғлом муҳитда тенг шароитларда беллашиш учун барча имкониятларни ишга солишда давом этади», деди WADA бош директори Витольд Банька.

WADA Халқаро оғир атлетика федерациясининг янги раҳбариятидан Aян ишини кўриб чиқишда ОAВнинг сўнгги хабарларини инобатга олишни сўради. Шунингдек, агентлик федерацияга қарши ўз суриштирув ишларини давом эттираётгани, шунингдек, жиноят иши қўзғатган турли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорлик қилиб келаётганлиги ҳақида хабар берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг