28 фев 12:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
WBA Роман-Дохени жанги ғолибини Аҳмадалиевга қарши рингга чиқишга мажбурий қилиб қўйди
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевни расман ушбу йўналиш чемпионлик камари учун даъвогар сифатида эълон қилди.
Жорий йилнинг 26 апрель куни биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBA чемпиони Дэниэл Роман шу вазнда IBF чемпиони Теренс Жон Дохенига қарши бирлаштирувчи чемпионлик жангида рингга чиқади.
Ушбу жанг ғолиби 90 кун ичида Муроджон Аҳмадалиев билан жанг ўтказиши шарт бўлади. Айнан ҳамюртимиз WBA чемпионлик камари учун расмий даъвогар ҳамда рейтинг карвонбошиси бўлиб турибди.
Ҳавола :
Фикрлар