UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

03 апр 08:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBO Ковалёв - Энтони Ярд жангига эгалик ҳуқуқи бўйича аукцион ўтказади

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) промоутерлар ўртасида очиқ аукцион, яъни кимошди савдосини эълон қилди.

Ушбу аукционда ғолиб бўлган промоутер ярим оғир вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони Сергей Ковалёв ҳамда расмий даъвогар Энтони Ярд ўртасидаги жангни ўтказиш, ташкил қилиш ҳуқуқини қўлга киритади.  

WBO мурожаатида айтилишича, аукцион 8 апрель куни ташкилотнинг Пуэрто-Рикода жойлашган штаб-квартирасида ўтказилади. Промоутерлар томонидан таклиф этиладиган энг кам сумма 300 000 АҚШ доллари миқдорида бўлиши шарт. 

WBO қоидаларига кўра, жанг Россия ёки АҚШ (Сергей Ковалёвнинг ватани ёки ҳозир яшаётган шаҳри) ҳудудида ўтказилса, умумий мукофот пули Ковалёв фойдасига - 75/25 фоиз кўринишида бўлади. Агар аукционда ғолиб чиққан промоутер жангни бошқа исталган мамлакатда ўтказиш истагини билдирса, у ҳолд боксчиларнинг улуши 80/20 кўринишида бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг