UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0

13 июл 12:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBSS иккинчи мавсумига 20 июль куни қуръа ташланади

Бутунжаҳон бокс суперсерияси турнири ташкилотчилари иккинчи мавсумга қуръа ташлаш санаси ва манзилини эълон қилишди.

Ушбу маросим 20 июль куни Москва шаҳридаги “Россия” театрида бўлиб ўтади. Янги мавсум турнири икки вазн тоифасида ташкил этилади. Қолган вазн ҳамда турнир иштирокчилари кейинроқ эълон қилинади. 

Ҳозирги кунда турнирнинг биринчи ярим ўрта вазн тоифасида олти нафар иштирокчининг номи маълум. Шу вазн тоифасида WBA чемпиони Кирилл Релих даъвогар россиялик Эдуард Трояновский билан тўқнаш келади. Иккинчи чорак финал жангида Иван Баранчик ва Энтони Йигит вакант бўлиб қолган IBF камари учун жанг ўтказишади. 

WBC Silver чемпионлик камари соҳиби Жош Тейлор 14 июль куни бўлиб ўтадиган вақтинчалик WBC чемпиони Режис Прогрейс ҳамда аргентиналик Хуан Хосе Веласко ўтасидаги жанг ғолибига қарши рингга кўтарилади.

Енгил вазн тоифасида эса етти нафар иштирокчининг номи маълум бўлиб улгурган. IBF чемпиони Эммануэль Родригес расмий даъвогар Жейсон Молоуни билан учрашади. 

Шунингдек, ушбу вазнда WBA (Super) чемпиони Райан Барнетт, WBO чемпионлик камари соҳиби Золани Тете, WBA (Regular) чемпиони Наоя Иноуэ, собиқ жаҳон чемпионлари Нонито Донэр ва Хуан Карлос Пайянолар ҳам ўз иштирокларини тасдиқлашган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг