UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55WTA рейтинги. Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси ўзгарди, теннис маликаларимиздан бири 45 поғонага юқорилади 0 19:34Хотамбек Бойназаров Эдил Эсенгуловнинг жиддий чақирувига жавоб қайтарди (ВИДЕО) 0 18:52Юлдузли Туркия терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди 0 18:31Бу қизиқ! Камерунда қабр қазиган "рус Нганну"си бирин-кетин рақибларини нокаутга учратиб, UFC сари интилмоқда. "Қора икра" Богдан Гусковнинг дўсти ва жамоадоши! 0 18:10Трампнинг эркатойи UFC ростеридан чиқарилди 0 17:49"Уни қулатиши мумкин". Порье Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0 17:28Анчелотти Неймарни Бразилия терма жамоасига чақириш сабабини тушунтирди 0 17:07Жон Жонс: "Бу шоу UFC’дан яхшироқ бўлди" 0 16:46Эдди Хирн Жошуа — Усик трилогияси ҳақида гапирди 0 16:25Сувга сакровчимиз Вячеслав Качанов Россия чемпионатида совриндор бўлди 0 16:04Ямалнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди 0 15:43Жон Жонс боксда ўзини синаб кўрмоқчи 0 15:22Промоутер Бивол — Бенавидес жанги бўйича музокаралар бошланганини тасдиқлади 0 15:01Навоийда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди 0 14:40"Манчестер Сити"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум 0

15 дек 11:10
Янгиликлар

Теннис

WTA 2016 йилги мавсумнинг энг яхши турнирларини аниқлади

Халқаро хотин-қиз теннисчилар ассоциацияси, яъни WTA ҳар йили анъанавий тарзда йилнинг энг яхши турнирларини аниқлаб келмоқда.

Эътиборлиси, йилнинг энг яхши турнирларини теннисчиларнинг ўзлари аниқлашади. Premier 5 тоифасига кирувчи турнирлар орасидан Римдаги Internazionali BNL d’Italia турнири 2016 йилги мавсумнинг энг яхшиси деб топилди. Унда Серена Уильямс ғалаба қозонганди.

Premier тоифасидаги турнирларда эса катта фарқ билан Штутгарт шаҳрида ташкил этилган Porsche Tennis Grand Prix турнири ғолиб бўлди. Германиядаги мазкур турнир дунёнинг биринчи ракеткаси, мезбон теннисчи Анжелик Кербернинг ғалабаси билан якунланганди.


Premier Mandatory категориясига кирувчи турнирлар орасида BNP Paribas Open энг яхшиси бўлди. АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида ўтган бу йилги турнирда беларуслик Виктория Азаренко бош мукофот соҳибасига айланганди.

International (Америка) тоифасидаги турнирларда Мексиканинг Акапулько шаҳрида бўлиб ўтган Abierto Mexicano энг яхшиси деб топилди. Америкалик Слоан Стивенс ушбу турнир ғолибасига айланганди.

International (Европа) турнирлари орасида Швециянинг Бостад шаҳрида ташкил этилган Ericsson Open теннисчилар эътирофига сазовор бўлди. Турнир бош мукофоти Лаура Зигемундга насиб этган.

Осиё-Океания минтақасида эса теннисчилар ASB Classic турнирига овоз беришди. Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида ўтган турнир америкалик Слоан Стивенснинг ғалабаси билан якун топганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг