UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

30 янв 13:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Хабиб билан кузда янги вазн чемпионлик камари учун жанг қиламан”

Теглар :  UFCАскренХабиб
Bellator ҳамда ONE FC йўналишларининг собиқ чемпиони Бен Аскрен енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов билан жанг ўтказиш истагини борлигини маълум қилди.

Аскреннинг айтишича, ушбу жанг жорий 2019 йилнинг куз ойларида ва янги вазн тоифасида бўлиб ўтади. 

“Хабиб Нурмагомедовнинг мен ҳақимда айтган гапларини эшитдим. У ҳақда қайғура бошладим. У октагонда ўрнидан тура олмай қолган ҳолатида нималар деб қўйганини тушуниб етади. Октябрь ёки ноябрь ойида Хабиб билан янги вазндаги жангимиз бўлиб ўтади”, - дея ўзининг расмий Твиттер саҳифасида хабар қолдирган Аскрен.

Эслатиб ўтамиз, Бен Аскрен яқиндагина UFC промоушени билан шартнома имзолаганди. Унинг дебют жанги 2 март куни Лас-Вегасдаги турнирда Робби Лоулерга қарши кечади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг