UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

06 сен 18:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Нурмагомедов ўзининг ММА'даги биринчи жангидан қанча пул олганини айтди

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов биринчи жангида қанча гонорар олганини очиқлади.

Хабиб Нурмагомедов 2008 йил ўзининг ММА'даги дебют жангида озарбайжонлик Вусал Байрамовни мағлуб қилганди.

"Ўзимнинг ММА'даги биринчи жангимда 2000 доллар ишлаб олганман. Мен ўша пайт 19 ёшда эдим. Отам тезроқ профессионал жанг ўтказишимни айтганди. Шундан сўнг, менга биринчи рақибни таклиф қилишди.

Мен улардан "ростдан битта жанг учун 2000 доллар берасизларми?", - деб сўрадим. -Ҳа, деб жавоб беришди. Икки минг доллар ўша пайт жуда катта пул эди, орадан 13 йил ўтди. Ўша йигитнинг жангларини кўрдим ва дедим: осонгина пул, жанг қиламан.

Жангимиз Украинада бўлганди. Мен уни биринчи дақиқаларнинг ўзида мағлуб қилдим. Пулни олдим ва уйга қайтдим", -дейди Хабиб Нурмагомедов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг