14 апр 15:53
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб - Порьега: Сентябрда учрашгунча!
Енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов бугун ўтказилган Макс Холлоуэй - Дастин Порье жанги натижасидан норози эканлигини маълум қилди.
“Ҳакамларнинг қароридан норозиман. Қандай қилиб ҳисоб 49:46 бўлиши мумкин? Ҳар икки спортчини ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, учрашув дуранг билан якунланишини керак эди.
Лекин Порьенинг жангини эътиборсиз қолдириш керак эмас. Сентябрда кўришгунча, Дастин!”, - дея ўзининг Твиттер саҳифасида хабар қолдирган Хабиб.
Эслатиб ўтамиз, Дастин Порье Макс Холлоуэйни мағлуб этиб, вақтинчалик UFC чемпионига айланди. Аввалдан келишилганидек, ушбу жанг ғолиби сентябрь ойида ҳақиқий чемпион Хабиб Нурмагомедов билан жанг ўтказиши керак.
Ҳавола :
Фикрлар