UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Нодирбек Абдусатторов: “Номзодлар турнирида энг катта имконият — унда!” 0 17:55Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади 0 17:34Райан Гарсия жаҳон чемпионига айланганидан сўнг Шакур Стивенсонни жангга чақирди 0 17:13"Менга бу масхарабоз билан жанг беринг". Нассурдин Имавов Стриклендни реваншга чақирди 0 16:52Камилла Раҳимова АҚШ, Полина Кудерметова эса Туркиядаги турнирда қатнашади 0 16:31Танташев ФИФА семинарида 0 16:10"Унда қўрқув бор". Гарсия — Хейни билан реванш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 15:49Элнур Абдураимов бошчилигидаги боксчиларимиз "Dracula Open" турнирида 6 та медалга эга чиқишди 0 15:28XXV Қишки Олимпия ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 15:07"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди 0 14:46Хамзат Чимаев Дрикус дю Плесси ҳақида: "100 марта жанг қилсак, 100 марта ютаман" 0 14:25Боксчиларимиз Россияда умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди 0 14:04"Ал-Беруний" III халқаро турнири якунланди 0 13:43"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида 0 13:22Бугун Саиджамшид Жафаров ва Мадияр Саидраҳимов Россияда жанг ўтказади 0

19 май 15:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб UFC`га қайтиши ҳақида гапирди

Енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов жамоасидаги афсонавий дўсти Даниэль Кормьенинг фикрига муносабат билдирди.

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони ҳисобланган Кормье агар Чарльз Оливейра чемпионлик жангида Ислам Махачевни мағлуб этиб қўйса, Хабиб октанонга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.

"Ди Си ҳар доим турли ўйинларни бошлаган ва ҳозир ҳам шундай қиляпти. Албатта, вазиятга реал қарасак, бу мухлислар учун ажойиб янгилик бўлар эди. Ақлбовар қилмас драма, лекин мен Исламни кимдир ютиб қўйса, ўша пайтдаги эмоционал ҳолатим қандай бўлишини тасаввур ҳам қила олмайман", - деди Хабиб. 

"Мен Ислам билан болаликдан отамнинг қўл остида чамаси 20 йил машғулот ўтказдик. Кейин биргаликда ҳаваскор фаолиятимиз бошланди. Навбати билан профессионалга ўтдик. Шу ўтган 20 йил давомида биз грепплинг, самбо ва аралаш яккакураш бўйича доимий тарзда рақобатлашиб келдик. Исламни мағлуб этишга чоғланган 300 нафардан зиёд спортчини кўрдим. Уринишларнинг бари чиппакка чиққан. Шу боисдан ҳам, агар Чарльз  Исламни мағлуб этса, биз унинг маҳоратига тан берамиз. Албатта, бу ҳолат рўй берса, мен ўзимни ёмон ҳис қиламан. Аммо, Кормьенинг бу гаплари Хабиб шундай ҳолатда октагонга қайтишига хизмат қилмайди".

Шунингдек, Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасидаги эҳтимолий жангнинг Абу-Даби ёки Рио-де-Жанейрода ўтказилиш вариантига ҳам тўхтатлиб ўтди. 

"Чарльз ва Ислам зртасида вакант қолган чемпионлик камари учун жанг ўтказилса, адолатдан бўлар эди. Очиғини айтаман, агар жанг манзилини белгилашни менга қўйиб беришса, Бразилияни танлаган бўлар эдим. Ислам Чарльз Оливейрани унинг ватанида мағлубиятга учратишини хоҳлайман. Чемпионнинг ватанига бориб, камар билан ортга қайтиш бу сўз билан тасвирлаб берилмайдиган ҳиссиётларни тақдим этади. Бу жанг ҳақида яқин 50 йил давомида гапиришади, муҳокама қилишади. Ишончим комил, бу Исламга ҳам ёқади". 

"Кейин UFC декабрь ойида Бразилияда катта шоу ўтказмоқчи эканини эшитдим. Бу бизга ҳам маъқул келади. Чарльз Оливейранинг мураббийи "Бразилияга келинглар", деганмиди. Бу борада бизда муаммо йўқ. Ислам Бразилияга боради ва Чарльздан ўзига тегишли бўлган нарсани олиб, уйга қайтади", - дея сўзларига якун ясади Нурмагомедов.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
19 май 16:20:26
tuhtamurodov_i
жа эздингку шу Махачевин билан
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг