UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

22 мар 19:25
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Хабибдан сўнг тахт учун кураш. UFC хато қилдими?

UFC енгил вазн тоифасидаги вакант камар учун кимлар жанг қилиши ҳақида бир қарорга келди.

Бир қарашда ушбу қарор на мантиқан, на адолат нуқтаи назаридан тўғри эмасдек кўринади. Аслида эса ундай эмас.


UFC'нинг адолатсиз қарори

Куни кеча россиялик UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов ўз фаолиятини тугатганини расман эълон қилди. UFC президенти Дана Уайт ҳам буни тасдиқлади ва Хабибга барчаси учун миннатдорчилик билдирди. Хабиб Нурмагомедовнинг кетишидан сўнг бир савол яна кун тартибига чиқди. UFC титули учун энди кимлар жанг қилади? Ўринли савол. Промоушен ва Дана узоқ куттиришмади. Енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун 15 май куни Чарльз Оливейра ва Майкл Чендлер жанг қиладиган бўлди.


UFC'нинг ушбу қароридан эса кўпчилик ҳайратга тушди. Албатта, UFC'да биргина жанг ўтказган Майкл Чендлерга титул жанги берилмоқда. Шунча йиллардан бери ташкилотда меҳнат қилиб келаётган ва рейтингда иккинчи ўринда турган Жастин Гэтжи ёки титул жангига 100% ҳақли бўлган 1-рақамли Дастин Порьега эмас. Аксинча, рейтингнинг 3 ва 4-ўринларида турган жангчилар титул учун жанг қилишмоқда. UFC'нинг яқин тарихида бундай ҳолат бўлмаган бўлса керак. Хўш? UFC шунчалик аҳмоқона қарор қабул қилдими? Наҳотки, Дана Уайтдек профессионал шунчалик мантиқсиз қарорга келган бўлса? Йўқ, асло ундай эмас. UFC'нинг ушбу қарори ортида жуда катта режалар бор ва бу қарор деярли ҳамма учун айни муддао бўлди. Биргина жангчидан ташқари, бу - Жастин Гэтжи. Ҳозир эса нега ушбу қарор ҳамма учун айни муддао бўлганини тушунтиришга ҳаракат қиламан. 

Дастлаб, титул жанги учун имкониятга эга бўлган жангчиларни санаб ўтайлик. Булар Дастин Порье, Жастин Гэтжи, Чарльз Оливейра ва Майкл Чендлер. Мен ушбу рўйхатга таъсир ўтказиши мумкин бўлган икки инсонни қўшмоқчиман: Конор Макгрегор ва Дана Уайт.  

Ўз ўзидан тушунарлики титул учун жанг қилаёган Чарльз Оливейра ва Майкл Чендлер воқеалар ривожидан тўла мамнун. Оливейра титул жангига тўла ҳақли эди ва у бунга эришди. Майкл Чендлер эса биргина жангдан сўнг чемпионлик имкониятига эга бўлмоқда. Америкалик жангчига барчаси омадли келмоқда. Ҳолис баҳо берадиган бўлсак, Чендлер бунга ҳали лойиқ эмас эди. Унинг ўзи ва Дана Уайтдан бошқа ҳамма бу фикрга қўшилса керак.

Ушбу воқеалардан норози бўлган ягона жангчи бу - Жастин Гэтжи. Жастин Хабиб Нурмагомедов билан жанг ўтказганидан сўнг унга ҳали имконият берилмади. Яқин орада унга жиддий рақиб берилиши ҳам қийин масала, сабаби топ-5'даги барча жангчиларнинг ўз режалари бор ва унда Гэтжига ўрин йўқ. Айнан шу нарса Гэтжини норози бўлишига сабаб бўлмоқда. Чендлер ва Гэтжи ўзаро солиштирилганда ҳам айнан Жастиннинг сўнгги жанги мағлубият эканлиги чемпионлик кураши учун унинг имкониятларини камайтириб юборган кўринади.  Бошқа тарафдан, Дана Уайт Майкл Чендлерга ўз симпатиясини яширмаяпти. Гэтжининг ўзи эса 15 майда Чендлер билан жанг қилишини кутгани ҳақида ёзди: 

"Мен кеча уйқидан Чендлерга қарши 15 май кунги жанг учун машғулот ўтказгани уйғонгандим. Бугун эса бундай эмаслигини билдим. Энди нима қилишимни тўғриси билмаяпман, аммо бу ҳис менга ёқяпти".

Бироз тушуниш қийин бўлган фикрлар. Тез орада Жастин Гэтжи ўз ичидагиларини тўкиб солса керак. Ахир фақатгина у UFC'нинг бу қароридан зарар кўрмоқда. 


Сихни ҳам кабобни ҳам куйдирмаган Порье 

Эндиги навбат асосий қаҳрамонимиз - Дастин Порьега. Деярли барча Дастинни чемпионлик жангида кутганди. Порьенинг ўзи ҳам бу энг катта орзуларидан бири эканлигини бир неча бор таъкидлаганди. Ўзи эса иккинчи йўлни танлади - Конор Макгрегор билан трилогия. Унинг бу қарори мухлислар орасида унчалик ҳам илиқ кутиб олинмади. Кўпчилик уни чемпионликни эмас, пулни танлаганидан норози. Мен эса бу ҳаракатга бошқачароқ ном бермоқчиман: "Дастин чемпионликни эмас, пул ва чемпионликни танлади". Қандай дейсизми? Тушунтиришга ҳаракат қиламан. 

Ишонтириб айтаманки, Дастин Порьега Чарльз Оливейра билан титул жанги таклифи берилган. Лекин, Дастин Конор билан жангни танлади. Бироз тушунарсиз, олдингда чампион бўлиш учун қулай имконият турганида бу каби иш тутиш... Хулоса чиқаришга эса бироз шошилмаймиз. Гап шундаки, Конор Макгрегор билан учинчи жанг Дастин Порьега чемпионлик жангидан кўра бир неча баробар даромад олиб келади. Трилогия Порьедан ҳам кўра кўпроқ Конорга кераклигини ва бу жангга Порье фаворит сифатида келаётганини ҳисобга олсак, Дастин ўзи хоҳлаган рақамларини сўрашга тўла ҳақли. Конор билан ўтказилган иккинчи жанг Порьенинг ўз фаолиятидаги энг катта гонорар бўлганини ва трилогияда ундан ҳам катта сумма ишлаши аниқ бўлса, ким ҳам бундай таклифни рад этади? Дастин асосий маблағини хайрия ишларига сарфлаши ва оиласини барча нарсадан устун кўришини ҳисобга олсак, уни ҳам тушунса бўлади.  

Келинг, Дастин олдида турган иккинчи йўлни тасаввур қиламиз. Дастин Порье Чарльз Оливейра билан чемпионлик жангини танлади дейлик. Дастин октагонга кўтарилди ва Оливейрани мағлуб қилиб чемпионга айланди. Дастин шундан сўнг Конор билан жанг қила олган бўлармиди? Катта эҳтимол билан, йўқ! Сабаби, Дастин Порье чемпион, Конор эса рейтингда 6-ўринда. Ирландияликка чемпионлик жанги берилиши шунчаки мантиқсиз иш бўларди. Бу ҳолатда Порье чемпионлик камарига эга бўлади, аммо каттагина пулдан қуруқ қолиши мумкин. 

Юқорида Дастин "Чемпионликни эмас, пул ва чемпионликни танлади", -деб айтиб ўтган эдим. Гап шундаки, Порьенинг титул учун жанг қилиши Конор Макгрегор билан жанг имкониятларини пасайтириб юборарди. Аммо, Конор билан жанг эса аксинча, чемпионлик жанги ўтказишга ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди. Дастин Конорни яна мағлуб қиладиган бўлса, кейинги жангини бемалол чемпионлик учун ўтказиши мумкин. Катта пул эса ёнга қолади ва тарихда UFC тирик афсонаси Конор Макгрегорни икки марта мағлуб қилган ягона жангчига айланади. Аммо, бу фақатгина Дастин Порьенинг режалари, бу томонда эса икки катта фигура бошқа нарсани мақсад қилиб туришибди ва катта эҳтимол улар воқеаларнинг шу тарзда ривожланишига бевосита алоқадор.


"Месси" ва "Роналду"дан айрилишни хоҳламаётган Дана Уайт 

UFC'ни футболга солиштирадиган бўлсак Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегорни футболдаги Криштиану Роналду ва Лионель Мессига тенглаштиришимиз мумкин. Бу икки фигурани йўқотишдан футбол қандай жабр чекадиган бўлса, Конор ва Хабибнинг кетишидан UFC ҳам шунчалик талофат кўради. Дана Уайтнинг бу икки дахога муҳтож эканлиги шубҳасиз. UFC аллақачон улардан бирини йўқотиб бўлди – Хабиб ўз фаолиятини якунлади. Дана Уайт қўлидан келган ҳамма ишни қилди, аммо уни олиб қола олмади. Энди эса бор эътиборни иккинчи шахсни сақлаб қолишга қаратиш лозим. 

Ирланднинг вазияти бироз бошқачароқ. У жуда муҳим жангда Дастин Порьега имкониятни бой бериб қўйди ва Дана Уайтнинг режаларини ҳавога учириб юборди. Конор Макгрегор эса яна кучлилар сафига қайтиб олмоқчи. У Дана ва UFC учун энг керакли фигура, унинг иштирокидаги жанглар промоушенга мисли кўрилмаган даромад келтиради. Дана Уайт билвосита бўлсада Конорнинг тахт учун курашга қайтиши тарафдори. Бунинг энг оптимал варианти эса Порье билан трилогия. 

Жаноб президентнинг режалари тахминан шундай: Конор Дастин Порье устидан ғалаба қозонади ва кейинги жангини чемпионлик учун ўтказади. Ундан сўнг эса Дананиниг азалий орзуси - Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги реванш - бир неча юз миллион долларлик жанг, Хабибни қайтишга мажбур қилувчи ягона йўл. 

Кўриб турганингиздек, UFC'нинг Оливейра ва Чендлер ўртасида чемпионлик жанги ўтказиш қарори аҳмоқона кўрингани билан аслида ундай эмас. Кўпчилик айсбергнинг устки қисмини кўриб ҳафсаласи пир бўлмоқда, сув остида эса улкан режалар ётибди. Албатта, бу режалар бир-бирига қарама-қарши, ҳар бир жангчиники турлича. Порьенинг режалари Конорникига тўғри келмайди, Оливейраники эса Чендлерникига. Шу ўринда бир машҳур ибора эсга тушади:  "Юзига мушт тушишидан олдин ҳар кимнинг ўз режалари бўлади” деган эди Майк Тайсон. Кимнинг режалари амалга ошишини эса вақт кўрсатади. Биз эса барчасини кузатишда давом этамиз.

Мақола ҳақида, умуман UFC'нинг енгил вазн тоифаси ҳақида ўз фикрларингизни изоҳларда қолдиринг. Зеро, ҳар бир фикр биз учун қадрли.

Муаллиф: Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+3   
22 мар 22:57:12
Мангуберди
Конор трилогия да Яна юткизади, чунки Порье Конорни нозик нукталарини билиб бу́лди...Дана Уайт ни режалари у́хшамай колиши мумкин.Мен хам хохлар эдим Хабибни кайтишини,лекин КАТТА эхтимол билан,Конор ё Порье ё Оливейра ёки бу́лмасам Чендлердан енгилади! Бу мани тахминим!...
+3   
22 мар 20:56:40
Mironsho Jabborov
Ichimsilarda ichim. Aytsam urushdan keyin qaxramon kopayadi deyishinglar mumkin lekin na iloj Dana ni rejalari haqida yozgan gaplaring men o'ylagan va xayol qilgan ssenari bilan naqadar mos kelishini o'qib mazza qildm. Gap yoq o'zimga, bu ajoyib agar hammasi Danani rejalaridaka va biz tushunganday davom etsa albatta.
+2   
22 мар 20:48:11
Mironsho Jabborov
Maazzza qildimee
+1   
23 мар 10:16:45
CHELSEA2211
Aylanib aylanib Konorga kelsa kerak kamar...
+1   
23 мар 02:50:48
Бахтиёр Чориев
Игра престолов. 8-сезон
+1   
23 мар 01:15:42
Ali Urazov
Agar Chendler Oliverani yutsa Conor Dastinni yutsa Chendler bilan Conorni jangiyam daxshat gonorarli boladi. Habib katta extimol bilan faqat bitta holatda UFC ga qaytishi mumkin uyam bosa Islam Maxachov yil oxirida kam uchun jang qlib jangda nobodo yutqazib qoysa qaytishi mumkin.
+1   
23 мар 00:48:12
Mironsho Jabborov
Мангуберди фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Конор трилогия да Яна юткизади, чунки Порье Конорни нозик нукталарини билиб бу́лди...Дана Уайт ни режалари у́хшамай колиши мумкин.Мен хам хохлар эдим Хабибни кайтишини,лекин КАТТА эхтимол билан,Конор ё Порье ё Оливейра ёки бу́лмасам Чендлердан енгилади! Бу мани тахминим!...
Kuchlisi yutsin, irlandiyalikdan konglim qolmaydi shunday bolgan taqdirda ham
+1   
22 мар 22:05:40
Shax Uzb
Oka siz ozi hama narsani bilib qoyurasizde ufc professorisizku,ayniqsa maqolani oqib miyangiz ishlab kettimi
   
24 мар 12:43:40
Рахматуло Камалов
Хабиб дан кегин тугади камар каламуш ларга колдим Хабиб бу йври Лар ичига кирип хамасини таслим килди хурмат топти ташкилоти,дунйога танити ва милйон одамга мусилмон дуйосини кандай еканлигини тантиб куйди хама мусилмон мушхур ларни енган йвре ташкилоти Хабиб ни йинголмади хамага омат
   
23 мар 00:46:20
Mironsho Jabborov
Mironsho Jabborov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Aslida buni taxmin qilish yoki hech bolmaganda bir marta xayoldan o'tkazish qiyin emas, shunchaki xayolga nimalardir aylanib keladi kimdr nimadr qilgandan yoki gaprgandan keyin, voqealar rivoji davomida demoqchiman. Agar qachonki sz shu narsaga boshqalardan koproq qiziqsangiz haqiqatdan ham yoqtirsangiz, faqatgina 1yoki 2ta rasmiy kanallarga tarjima qilingan yangilik kelishini kutb otrmasangiz, instagram twitterlarda hama zvezda jangchi yoki sport jurnalistlarini kuzatib yursangiz eng muhumi ulani intervyularini o'zini og'zidan original tarzda ("bevosita") tarjimon yoki uzb kanallarisiz tinglasangiz.
Qoshimcha qilib shuni aytmoqchimanki 1soat oldin Ariel Helwani va DC you tubeda primoy efir qilib intervyu qilishdi suhbatlashishdi va tabiiyki u yerda qaynoq yangi gaplar "giybatlar" va ufcvegas22 ning muhokamasi boldi. bu suhbatni uzb tarjimasi hali yoq. Man ham uni hali toliq kormadim lekin.
   
23 мар 00:35:51
Mironsho Jabborov
Shax Uzb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oka siz ozi hama narsani bilib qoyurasizde ufc professorisizku,ayniqsa maqolani oqib miyangiz ishlab kettimi
Aslida buni taxmin qilish yoki hech bolmaganda bir marta xayoldan o'tkazish qiyin emas, shunchaki xayolga nimalardir aylanib keladi kimdr nimadr qilgandan yoki gaprgandan keyin, voqealar rivoji davomida demoqchiman. Agar qachonki sz shu narsaga boshqalardan koproq qiziqsangiz haqiqatdan ham yoqtirsangiz, faqatgina 1yoki 2ta rasmiy kanallarga tarjima qilingan yangilik kelishini kutb otrmasangiz, instagram twitterlarda hama zvezda jangchi yoki sport jurnalistlarini kuzatib yursangiz eng muhumi ulani intervyularini o'zini og'zidan original tarzda ("bevosita") tarjimon yoki uzb kanallarisiz tinglasangiz.
   
22 мар 21:07:41
Mironsho Jabborov
Khabib ham agar Conor revanshda Poirierni yutsa ketmagan bolardi chunki bu Khabibni o'zi aytganidek "spectacular" narsa bolardi va Nurmagomedov bn revanshga katta eshik ochilardi. Afsus unday bolmadi va Khabib un qzq narsa qolmadi u ketdi lekn man u katta extimol bn qaytib kelishiga ishonardim. Chunki nmagaligini bilmadimu endi Conor trilogiyada Dustinni urishi, keyingi jangini title un oktagonga kotarilib YANA chempion bolishi xamirdan qil sugurganday oson boladi va bu Khabibni qiziqtirib qoyadi deb oylaganman. Albatta bu shunchaki shirin o'y xayol bolib qolmasligini mandan boshqalar ham xohlasa kk. Lekin bu osonmas. Mayli biz kuzataylikchi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг