UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0

08 июн 12:33
Янгиликлар

Бошқалар

Халқаро самбо федерацияси ижроқўм директори МОҚга ташриф буюрди

Пойтахтимиз шу йилнинг 11-13 октябрь кунлари самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Бўлажак мусобақага тайёгарлик жараёнини кўздан кечириш ва ушбу спорт турини янада оммалаштириш мавзусида суҳбат олиб бориш учун Халқаро самбо федерацияси ижроқўм директори Сергей Табаков ва Халқаро самбо федерацияси вакили Александр Корсик Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюришди. Меҳмонларни Жасур Матчанов кутиб олди.

Суҳбат аввалида МОҚ Бош котиби меҳмонларга мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик ва ўзбек самбочиларининг имкониятлари хусусида маълумот бериб ўтди.

“Самбо юртимизда энг ривожланган спорт турларидан бири. Терма жамоамизда ушбу спорт тури бўйича кўпкарра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган йигитлар бор. Самбонинг Ўзбекистондаги ривожи бир маромда ва барқарор кетмоқда. Бўлажак мусобақага келсак, биз уни юқори савияда ўтказишга тайёрмиз. Бу борада катта ҳажмда ишлар олиб борилмоқда. Самбо спортини Халқаро Олимпия қўмитаси ҳам тан олди. Шу боис биз томонимиздан уни янада оммалаштириш масаласига ҳам катта эътибор қаратилган. Ушбу спортнинг янада оммалашиши учун уни кўплаб халқаро комплекс мусобақалар дастурига киришини таъминлаш мақсадга мувофиқ. Мисол учун, самбо Ислом бирдамлиги ўйинлари спорт мусобақаси дастурига кирса, ўйлайманки, унинг оммалашув географияси янада кенгаяди”, – деди Жасур Матчанов.

Ўз навбатида Сергей Табаков ҳам олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бериб, ҳамкорлик борасида қатор фикрларни билдириб ўтди.

“Дарҳақиқат, ўзбек самбочиларининг халқаро майдондаги ўрни баланд. Бу спорт ўз-ўзидан бунчалик оммалашмаяпти. Бунда МДҲ мамлакатларининг ҳам ўзига яраша ўрни бор. Шу боис ҳам биз юртингиздаги олий ўқув-юртларида самбога ихтисослашган факультет очиш таклифи билан чиқмоқчимиз. Агар бу ғоя амалга ошса, профессор педагог-кадрлар бўйича биз ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрмиз. Самбони жаҳон миқёсида янада оммалаштириш учун уни ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш режалаштирилган. Бу эса Олимпиада сари қўйилган катта қадам бўлади”, – деди Сергей Табаков. 

Музокаралар давомида мамлакатимизнинг келаси йили ҳарбийлар ўртасидаги дунё биринчилигига мезбонлик қилиши ҳам алоҳида мавзуга айланди. Шунингдек, самбонинг Ўзбекистондаги ривожи борасида қатор истиқболли дастурлар хусусида келишув олиб борилди. Суҳбат якунида Халқаро самбо федерацияси вакиллари юқори савияда ташкиллаштирилган учрашув учун ташаккур айтиб, МОҚга эсдалик совғаларини тақдим қилишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг