UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

10 июл 11:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаевда умуман кутилмаган рақиб

Теглар :  Хамзат ЧимаевUFC
Асли чеченистонлик, ҳозирда Швеция шарафини ҳимоя қилаётган UFC жангчиси Хамзат Чимаев навбатдаги жангини 30 октябрь куни ўтказади.

Обрўли Combate нашри журналисти Рафаэль Мариньюнинг айтишича, Чимаев Абу-Дабидаги UFC 267 турнири доирасида октагонга кўтарилади. Унинг рақиби хитойлик Ли Цзинлян бўлади. Томонлар жанг шартлари бўйича келишиб олишган. Яқин кунларда жанг шартномасига расман имзо чекилади. 

Эслатиб ўтамиз, Хамзат Чимаев сўнгги бор 2020 йилнинг сентябрь ойида октагонга кўтарилганди. Шундан сўнг у коронавируснинг оғир кўриниши билан касалланди ва ҳатто фаолиятини ҳам якунлаганди. Лекин Рамзан Кадировнинг саъй-ҳаракати билан бу фикридан қайтган эди. 

Чимаев ММАда жами 9 та ғалабага эришган. UFC промоушенида қисқа муддатда учта жанг ўтказиб, барчасида рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратди. Цзинлян эса фаолияти давомида 18 ғалаба ва 8 мағлубият қайд этган. Хитойлик жангчи UFC лигасида 2014 йилдан бери иштирок этиб келмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг