UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол марказини бориб кўрди 0 18:54Хамзат Чимаев UFC'нинг иккинчи камари учун жанг қилиши мумкин 0 18:33"У жанг қилишни билмайди". Диас Чимаевнинг дю Плесси билан жанги ҳақида гапирди 0 18:12Муҳаммаджон Қурбоновнинг рақиби тасдиқланди + ПОСТЕР 0 17:51Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди 0 17:30Genesis Trading Cup. Фомин иккита учрашув ўтказди 0 17:09Куба бокс терма жамоаси World Boxing ўтказадиган илк Жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди 0 16:48Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасини кўздан кечирди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:27Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган сурат қўйди — у "Олтин тўп"ни мақсад қилган! 0 16:06ИНТЕРВЬЮ. Нодиржон Ахатжонов спортдаги ноҳақликлар ва қийинчиликлар ҳақида 0 15:45Биволнинг жамоасидагилар боксчи қачон рингга қайтишини айтишди 0 15:24Хамзат Чимаев: "Мен P4P рейтингида биринчи бўлишим керак" 0 15:03Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт" 0 14:42Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон спорт ўйинларида 11 та медаль қўлга киритди 0 14:21Хамзат Чимаев мағлубиятга учрамай туриб UFC чемпиони бўлган 16-жангчи! 0

07 апр 08:18
Янгиликлар

Футбол

Хави "Ал Садд" таркибида Тошкентга келадиган бўлди

Қатар чемпиони "Ал Садд" ОЧЛ доирасидаги "Пахтакор" билан бўладиган ўйин қайдномасига киритилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, португалиялик мутахассис Жезуалдо Феррейра Испания терма жамоаси таркибида Европа ва Жаҳон чемпиони бўлган Хавини ўйин қайдномасига киритган.

Маълумот учун айтиш мумкинки, Хави янги мавсумда илк бор ОЧЛ доирасидаги ўйинда иштирок этиши мумкин. Гап шундаки, тажрибали тўп устаси жамоанинг ОЧЛдаги дастлабки икки ўйинида ўйнамаган ва хаттоки учрашув қайдномасидан ҳам ўрин олмаганди. Бу гал Қатар чемпионлини расмийлаштириб бўлган мураббий Хавини ОЧЛ ўйинига олиб кетишни маъқул топди.

Хавининг ОЧЛдаги статистикасига назар соладиган бўлсак, футболчи ҳозирга қадар мазкур мусобақада жами 13 ўйин ўтказган ва биргина гол муаллифига айланган. Хавининг ОЧЛдаги дебют ва охирги бўлиб турган голи вакилларимизга қарши баҳсда содир бўлган. Ўтган йилги гуруҳ босқичида Қатарда ўтган баҳсда "Ал Садд" сафида Хави ОЧЛдаги тарихий голини "Насаф"га, ҳозирда футболчининг бўлажак рақиби бўлмиш "Пахтакор"га ўтган Санжар Қувватов дарвозасига киритган.

Тажрибали ярим ҳимоячи, "Атлетико" сафидаги ўйинлари орқали машҳур бўлган Габи ҳам "Пахтакор"га қарши ўйин қайдномасидан жой олган. Қатар чемпиони таркибидаги учинчи легионери, жамоанинг асосий тўпурари жазоирлик Бағдод Бунеджа ҳам Тошкентга келади.

Қайд этиш керакки, Бағдод Бунеджа Қатар чемпионатининг жорий мавсумида 21 ўйинда 39та гол уришга муваффақ бўлган. Жазоир терма жамоаси ҳужумчиси 2019 йил ҳисобида 9 учрашувда иштирок этди ва жами 12та гол уришни уддасидан чиқди. Янги йил ҳисобидан Бағдод Бунеджа фақатгина биргина ўйинда, ОЧЛ доирасидаги 1-тур баҳсида "Ал Аҳли" дарвозасини ишғол этмаган. Қолган барча учрашувларда ҳужумчи рақиблар дарвозасига йўл топишни уддаламоқда.

"Ал Садд"нинг ОЧЛдаги 3+1 легионер лимитига мос тушувчи осиёлик футболчи Жунг Ву Юнг(Жанубий Корея) ҳам қайдномага киритилган.

Факт: Айни пайтда "Пахтакор"да ўйнаётган Санжар Қувватов, Одилжон Ҳамробеков ва Драган Черан ўтган мавсумда "Насаф" либосида "Ал Садд"га, хусусан Хавига қарши майдонга тушишганди.

Қуйида ўтган турда чемпионатда чемпионлик масаласини расман ҳал этган "Ал Садд"нинг "Пахтакор"га қарши ўйин қайдномасига киритилган футболчилар рўйхати билан танишиб чиқишингиз мумкин:


Эслатиб ўтамиз, "D" гуруҳидан ўрин олган "Пахтакор" ОЧЛнинг 2-туридан сўнг 4 очко тўплаган ҳолда гуруҳда пешқадам ҳисобланади. Бўлажак рақиб "Ал Садд" эса Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби сингари 3 очкога эга. Эроннинг "Персеполис" жамоаси эса икки ўйинда бир очко тўплашга эришган. 9 апрель куни "Пахтакор" Тошкентда "Ал Садд"ни қабул қилса, "Ал Аҳли" Эронга сафар қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг