02 май 15:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хирн Жошуа-Фьюри жангининг иккита шарти ҳақида гапирди
Британиялик промоутер Эдди Хирн Жошуа - Фьюри жанги ташкилотчилиги ҳақида гапирди.
Промоутернинг айтишича, ушбу жанг ташкил этилиши учун иккита шарт бор экан. Биринчиси - Уайлдер ва Пулев каби даъвогарлар билан жангдан воз кечик, иккинчиси мухлисларнинг қайтиши.
"Биз ҳақиқатдан ҳам Фьюрининг компанияси билан алоқага чиқдик. Жангни қаерда ташкил этиш бўйича гаплашдик.
Лекин ушбу жанггача Жошуанинг Кубрат Пулев билан, Фьюрининг Уайлдер билан жанги бор. Энди карантин сабаб ушбу жангларни бекор қилиш лозим.
Бу жанг карантиндан сўнг кучли қайтиш бўларди. Мухлислар ҳам боксни соғиниб қолишган. Аммо бундай катта жангни мухлисларсиз қандай қилиб ташкил этиш мумкин? Мухлисларсиз Жошуа - Фьюри жанги ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас", - деди Хирн.
Ҳавола :
Манба : Sky Sports
Фикрлар
https://t.me/joinchat/AAAAAEhoVpkFJHnTvweX5w