UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Камбэк амалга оширган Синдаров 1,5 млн долларлик турнирнинг асосий баҳслари иштирокчисига айланди 0 11:19Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтирди 0 10:58Ulaanbaatar Grand Slam. Ҳар икки дзюдочимиз 1/2 финалда! 0 10:37Вашингтон (WTA). Анна Калинская Радукануни таслим этди 0 10:16UFC on ABC 9 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 09:55Шаҳзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди + ФОТО 0 09:34Райан Гарсия - Роландо Ромеро реванши шу йил ўтказилиши мумкин 0 09:13Ulaanbaatar Grand Slam. Бугун Бозоров ва Тўрабоевдан медал кутамиз 0 08:52Арман Царукян Топурияга 500 минг доллар таклиф қилди 0 08:31Аббосбек Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшеҳир"даги маоши маълум 0 03:05UFC AbuDhabi. Богдан Гусковда нокаутли ғалаба, Алмабаев ҳам ютди ва турнирнинг барча натижалари битта саҳифада 0 03:02Сенсация?! Уиттакер UFC on ABC 9 турнирининг марказий жангида имкониятни бой берди 0 02:11Тажриба ўз сўзини айтди: Петр Ян Макгига имкон қолдирмади 0 01:34UFC on ABC 9. Шара Буллет навбатдаги ғалабасини қўлга киритди 0 01:01Рамазон Темиров билан жанг қилиши керак бўлган Асу Алмабаев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди 0

26 май 17:10
Янгиликлар

Бошқалар

Хитойда Осиё ва Океания давлатлари спорт раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ва Океания давлатлари спорт раҳбарлари иштирокида “Спортда допингга қарши кураш” мавзусида 14–ҳукуматлараро кенгаш бўлиб ўтди.


Анжуманда мамлакатимиздан Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбанов бошчилигидаги делегация иштирок этди. Учрашув жойи сифатида Ханчжоу танлангани бежиз эмас, албатта. 2022 йили XIX Осиё ўйинлари айнан шу шаҳарда ўтказилади.

Саккиз миллион аҳолиси бўлган Ханчжоу мамлакат шарқида жойлашган ва Шарқий-Хитой денгизидаги порт сифатида маълум. Темир йўл вокзали ва замонавий аэропорт шаҳарни минтақанинг кўплаб шаҳарлари билан бевосита боғлаган. Ханчжоу саноати ривожлангани, халқ ҳунармандчилиги анъаналарига эгалиги, Сиху кўли соҳилида жойлашган сиҳатгоҳи, Хитой чойи миллий музейи, миллий меъморчилик обидалари билан танилган. Шаҳарда фаолият олиб борувчи 20 университетда турли мамлакатлардан келган талабалар, жумладан ўзбекистонликлар ҳам таҳсил олишади.

Кенгашга ташриф буюрган 27 мамлакат вакилларини ХХР спорт вазири ўринбосари Ли Инчуань ҳамда Чжэцзян провинцияси вице-губернатори Чэн Юэчун самимий қутлашди.
Бутунжаҳон допингга қарши агентлиги (WADA) вице-президенти, Норвегия маданият ва спорт вазири Линда Хофстад Хелланд, WADA бошқарма бошлиғи ўринбосари Роб Кохлер маъруза қилишди.
Анжуман давомида делегатлар таъқиқланган моддалардан спортчилар фойдаланишига қаршилик кўрсатиш борасида тўпланган илғор тажриба ва инновацион методлар ҳақида сўз юритишди.
Кенгаш дастуридан яна бир қатор муҳим масалалар ўрин олгани эътиборга молик. ЮНЕСКОнинг спортда допингга қарши халқаро конвенциясига аъзо мамлакатларда қўлга киритилаётган натижалар, Бутунжаҳон допингга қарши кодексининг истиқболи, Осиё ва Океания минтақасининг WADA фаолиятига қўшаётган ҳиссаси, “тоза спортчи”ни муҳофаза қилишнинг тиббий жиҳатлари ҳамда бу борада мутасаддиларнинг роли хусусида фикр-мулоҳаза алмашилди. Агентликнинг Осиё ва Океания минтақаси бўйича 2018 йилга бюджети кўриб чиқилди ва тасдиқланди.
Кенгаш қатнашчилари Ханчжоу 2022 йилги XIX Осиё ўйинларига қандай тайёргарлик кўраётгани билан танишиш имконига эга бўлишди. Ўзбекистон давлат спорт қўмитаси раиси ўйинлар ташкилий қўмитаси раҳбарларидан бири жаноб Жонг Хангвей билан батафсил суҳбатлашди.


Ташриф давомида Рустам Қурбанов бир нечта икки томонлама учрашувлар ўтказгани диққатга сазовор.

ХХР спорт вазири ўринбосари Ли Инчуань билан учрашув жараёнида ўзаро ҳамкорликнинг кўплаб масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хитой спорти раҳбари нуфузли халқаро мусобақаларда ўзбекистонликлар эришаётган ютуқлар салмоғи оши бораётганини эътироф этди. Жумладан, май ойида Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида ўзбек боксчилари 10 та вазн тоифасидан 9тасида олтин медалларни қўлга киритганига қойил қолганини  алоҳида таъкидлади. Келгусида мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш, мутахассислар малакасини ошириш ва тажриба алмашиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳар икки томон учун фойдали экани қайд этилди. Ли Инчуань ўзбекистонлик ҳамкасбини 2022 йили Ханчжоуда ўтадиган Осиё ўйинлари ҳамда Пекинда бўладиган қишки олимпиадага таклиф этди.
Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг ҳукуматлараро муносабатлар бўйича мутасаддиси Рене Бушард, WADA вице-президенти, Норвегия маданият ва спорт вазири Линда Хофстад Хелланд билан мулоқот чоғида спортда допингга қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар таъқиқланган моддалар спортнинг софлигига, спортчиларнинг саломатлигига жуда катта зиён етказиш билан бир қаторда, мусобақаларда ҳақиқий ғолибларни аниқлашга монелик қилиши юзасидан фикрлари бир хил эканини эътироф этишди. WADA вакиллари йирик халқаро мусобақаларда мамлакатимиз вакилларининг сезиларли муваффақиятларини алоҳида қайд этиб, ўзаро ҳамкорлик ривож топишига умид билдиришди.

Рустам Қурбанов, шунингдек, Қирғизистон давлат спорт қўмитаси раиси К.Аманкулов,  Қозоғистон маданият ва спорт вазирлиги раҳбарларидан бири А.Есимов билан ҳам учрашди. Қўшни давлатлар вакиллари билан суҳбат чоғида йирик халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда ҳамкорликни кенгайтириш, биргаликда ўқув-машқ йиғинлари ва турли мусобақаларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, юртдошларимизнинг Иссиқкўл ўйинларидаги иштирокига алоҳида эътибор берилди.
Ханчжоудаги кенгаш ва учрашувлар спортда допингга қарши курашни кучайтириш, Осиё ва Океания минтақасидаги мамлакатлар спорт жамоатчилиги билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг