UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0

13 фев 10:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хоакин Бакли: "Шавкат Раҳмоновни UFC’да бошқа ҳеч қачон кўрмаймиз"

Ярим ўрта вазн (77 кг гача) UFC рейтингида тўққизинчи ўринни эгаллаб турган Хоакин Бакли Шавкат Раҳмонов UFC’да бошқа жанг ўтказмаслигини маълум қилди.

Раҳмонов (19-0 MMA, 7-0 UFC)) тиззасидан қайта жароҳат олиб, операция қилинди ва камида тўққиз ойга сафдан чиқди. Қозоғистонлик 2024 йил декабрь ойида UFC 310 турнирида Иан Гаррини мағлуб этганидан бери октагонга чиқмаган. Яқинда у ярим ўрта вазн рейтингидан чиқарилганди.

"Нафақат рейтингдан чиқариб юбориш, балки ундан бутунлай қутулишлари мумкин. Чунки у узоқ вақтдан бери жанг қилмаяпти. Яқинда икки йил бўлади.

Ҳозир башорат қиламан: Шавкатни UFC’да бошқа ҳеч қачон кўрмаймиз. Гап шундаки, у контентмейкер эмас. Сен шундай ишларни қилишинг керакки, одамлар сенинг исмингни билиши лозим. Лекин ҳар сафар сен ҳақингда эшитганимизда, бу қандайдир салбий нарса бўлиб чиқмоқда. Вазият шу даражага борадики, мухлислар қизиқмай қўяди. Шунчаки Шавкатни унутишади, бунга ваъда бераман. UFC бундан кейин нима қилишини биласизми? Уни Қозоғистонга қайтаришади", - дея Баклининг сўзларини келтиради MMA Junkie нашри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг