UZ

Сўнгги янгиликлар

14:24Жавоҳир Умматалиев Осиё чемпионатида мезбон боксчини мағлуб этди 0 14:07Сергей Богачук Исроил Мадримовнинг Вержил Ортис билан жанги эълон қилинганига кескин реакция билдирди 0 13:45"Пахтакор" стадиони тақдири нима бўлади? Жаҳонгир Ортиқхўжаев жавоб берди 0 13:28Ҳавасбек Асадуллаев чорак финал жангини ўтказди 0 13:00Мужибилло Турсунов Осиё чемпионати ярим финалига йўл олди 0 12:37Дмитрий Бивол Бетербиев билан реванш анонсига муносабат билдирди 0 12:16Испаниянинг ТОП клуби Ҳусанов учун курашга қўшилди 0 11:55Исроил Мадримов WBC тоифасидаги чемпионлик камари учун жанг қиладиган илк ўзбекистонлик боксчига айланади 0 11:34World MMA Awards "Йил жангчиси" номинацияси учун номзодларни эълон қилди 0 11:13ATP Next Gen Finals-2024 мукофот пуллари тақсимоти маълум бўлди 0 10:52Бугун келаси мавсумги Суперлиганинг 14 ва 15-жамоалари аниқланади 0 10:31Бугун 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида жанг қилади (+бошланиш вақтлари) 0 10:10Хабибга тегишли Абдулманап Нурмагомедов номидаги зал ёпилади. Нега? 0 09:49Forbes замонавий теннис тарихида энг кўп мукофот пули ишлаб топган Топ-20`таликни эълон қилди 0 09:28ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" мусобақадаги охирги учрашувини ўтказади 0

30 янв 17:54
Янгиликлар

Хоккей

Хоккейда маҳаллийлаштириш, "Ҳумо"нинг мақсади ва келажакдаги режалар - Хоккей федерацияси биринчи вице-президенти Баҳодир Гафуров билан ИНТЕРВЬЮ

"Ҳумо" матбуот хизмати Ўзбекистон хоккей федерациясининг биринчи вице-президенти Баҳодир Гафуров билан интервью уюштирди.

Olamsport.com сайти ушбу интервьюнинг ўзбекча вариантини эътиборингизга ҳавола қилади. 

-Баҳодир Исмоилович, биз Ўзбекистонда энг асосий хоккей одами сиз деган фикрга кўникиб қолдик. Сиз мамлакатда хоккей биринчи навбатда сизга боғлиқ деган фактни тушуниб етдингизми?

-Бундай фикрга кўникиб бўлмайди, шунчаки бундай бўлишига ўзим йўл қўймайман. Хоккей - жамоавий спорт тури, хоккей билан боғлиқ ишлар ҳам жамоавий бўлиши керак. Шунинг учун, ушбу жараёнга боғлиқ ҳар бир одам масъулиятни бўйнида олиб юради. Ҳа, биз стратегик раҳбарликни аниқлаймиз, йўналиш берамиз, аммо барибир бу жамоавий иш эканлигига асосий эътиборни қаратиш лозим. Бизда хурсандчиликка, ғалабага, муваффақиятга чанқоқ жамоа йиғилган. Олдимизда турган вазифани тушуниб турибмиз. Ушбу ҳаракатимиз локомотиви - раҳбаримиз, федерация президенти Бахтиёр Шухратович Фозилов ҳисобланади. Айнан у киши йўналишни белгилаб беради. Бунда давом этмоқда ҳам. Биз эса DAY BY DAY, яъни вазифаларни амалга оширамиз. Жамоасиз бундай ишларни қилиш қийин. Сиз хоккейда бир киши кам бўлиб қолиш жамоа учун қандай таъсир қилишини биласиз. Бизда ҳам шундай - биз фақат тўлиқ таркибда "ўйнаганимизда" кучли бўламиз.


-Сиз стратегик, тактик бошқарув ҳақида гапирдингиз. Оперативликни бошқалар амалга оширишадику. Сиз жамоани қандай тўпладингиз? У ҳудди "Ҳумо" каби интернационал ҳисобланади. 

-Коллектив ҳақиқатдан ҳам интернационал. Шунчаки оддий бошладик: икки киши бўлганди, кейин уч, кейин эса вазифалар га қараб кўпайишдик. Интернационал деганингизда Россиядан келиб бу ерда ишлаётганларни назарда тутдингиз шекилли. Бу ҳақиқатдан ҳам шундай. Аммо, бизда миллати қандай бўлишидан қатъи назар уларни оила аъзосидек қабул қиламиз, иш учун максимал равишда қулайлик яратишга уринамиз. Айтиш лозимки, Ўзбекистонда узоқ вақтдан буён хоккей бўлмаган. Юмшоқ қилиб айтганда, кўмиб қўйилганди. Хоккей маданияти кучли бўлган мамлакат мутахассислари ёрдамисиз бизга қийин бўларди. Шунинг учун биз ҳали ўзимиз ҳам ўрганишимиз кераклигидан уялмаймиз ва буни тўғри тушунамиз. 

-Ўрганиш уят эмас.

-Ўрганиш, тажриба олиш уят эмас. Улар ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр. Хоккей оммасида бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Буни ҳис қилиш ёқимли. Хорижий федерация вакиллари билан учрашувларда бизга ёрдам беришга тайёр инсонларни кўряпмиз. Бу аҳил хоккей оиласи. 

Биз таклиф қилган хоккей мутахассислари ўз ишларини юқори савияда бажаришмоқда. Ўз навбатида биз бундан мамнунмиз. Федерация жамоаси, клублар жамоаси, хоккей мактаблари ва бошқа томонлама ўсишимиз лозим. 


-Сиз болалар хоккей жамоаси ҳақида гапирдингиз. Ҳозир улар тўртта. "Ҳумо Арена"да эса иккита муз майдони бор. Республика бўйлаб иқтидорларни излаш режалаштириляптими? Муносиб авлодлар тайёрлаш учун.

-Албатта, ўз кадрларимизни, ўз хоккейчиларимизни тайёрлаш биз учун асосий вазифа ҳисобланади. Лекин бу узоқ муддатли. Хоккей мактабимиз эшиклари барча болалар учун очиқ. Бироқ, хоккей билан шуғулланишни бошлаш учун 6-9 ёш оптимал ҳисобланади. Бугунги кунда биз ишонишимиз мумкин бўлганлар 10-11 ёшда. Улар биз тарбиялаётган хоккейчиларнинг дастлабки авлодидир. Улар Ўзбекистон терма жамоаси сафида мамлакатимиз байроғини кўтаришлари мумкин бўлади. Бунинг учун албатта улар профессионал бўлиб улғайишлари, 5-8 йил вақт талаб этилади.

Юқори савиядаги профессионал хоккейчи тайёрлаш қийин вазифа. Биз буни нолдан бошлаётганимиз эса вазифани бир неча баробар оширади. Шунга қарамай, биз келажакка оптимистик рух билан қараймиз. 

-Янги авлодни тарбиялаш учун инфратузилма керак. Суперзамонавий "Ҳумо Арена" бор. Мен буни КХЛдаги энг зўри деб ҳисоблайман. Самарқандда янги арена қурилмоқда. ЎХФда инфратузилмани Республика бўйлаб ёйиш режаси борми?

-Биз ўтган йили "Ҳумо Арена" фойдаланишга топширилганидан хурсандмиз. Бу ҳақиқатдан ҳам бизнинг минтақа учун ажойиб объект. Бугунги кунда муз у ерда бекр қолаётгани йўқ. Ҳар икки музга эҳтиёж юқори. Болалар мактаблари, фигурали учиш гуруҳлари у ерда шуғулланишмоқда. Турли муз шоулари репитициялари ўтмоқда. Тўғри айтасиз, инфратузилмани яхшилаш керак. Бунда биз давлатнинг ёрдамига умид қиляпмиз. Биз хоккей мамлакатлари тажрибасини ўргандик: давлатнинг қўллаб-қувватлови катта аҳамиятга эга. Мамлакатга муз ареналари керак. Масалан Тошкентда 3 миллиондан ортиқ аҳоли бор. Бу ерда болалар бемалол шуғулланишлари, оммавийликни ошириш, кўпроқ болаларни қамраб олиш учун яна камида 4-5та хоккей майдони керак.

Олдимизда қийин йўл турибди. Профессионал хоккейчини тарбиялаш қийин иш. Бунинг учун оғриққа чидаш, керак бўлса қонлар тўкилишини ўзингда ҳис қилиш лозим. Шу сабабли ҳам статистика бўйича 100 нафар бола ичидан 5-6 та, баъзида уч нафаргина бола катта хоккейчига айланиши мумкин. 


-Москвада музларни қуриш бўйича шаҳар дастури бўлганди. Трибуналарсиз, шунчаки муз, кийиниш, қуриниш хоналари. Умуман, фақат машғулотлар учун керак бўладиган жиҳатлар. Балки Тошкентда ҳам шундай дастур ишланиши керакдир?

-Биз ҳозир хоккей ривожланиши стратегияси бўйича тақдимот тайёрламоқдамиз. Уни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимиятларига тақдим этамиз. Биз уларни қизиқтира олишимиз, бунинг аҳамияти қай даражада муҳим эканлигини тушунтиришимиз керак. Ҳа, Россияда бу жиҳатга катта эътибор қаратилди. Буни ҳам ўрганиб чиқдик. Бу яхшигина ёрдам беради. Музлар кўпайиши орқали биз сонни оширамиз, бу эса сифатга ёрдам беради. Келинг, Канадани мисол қилиб оламиз. 

-Бу топ савиядаги хоккей державаси. 

-Албатта. Қўрқмасдан айтишим мумкин, дунёда биринчи рақамли. Улар ушбу спорт тури яратувчиларидан бири ҳисобланишади. Халқаро хоккей федерацияси статистикасига кўра, Канадада 3300 ёпиқ ва 5000 та очиқ мавсумий музлар бор. Хоккей билан шуғулланувчи болалар 400 000, катталар эса 100 000, аёллар 90 000 ни ташкил этади. Бу ҳайратланарли рақамлар. Шуни қайд этиш ҳам лозимки, Канада аҳоли сони бўйича Ўзбекистонда бор-йўғи 10 фоизга кўп. 


-Сиз Халқаро хоккей федерацияси ҳақида гапирдингиз. Ўтган йилнинг 26 сентябрида Ўзбекистон хоккей федерацияси ИИХФ аъзолигига қабул қилинди. Бироз аввал, Ўзбекистонда тарбияланаётган хоккейчиларнинг ёши 10-11 эканлигини қайд этдингиз. Миллий терма жамоага маҳаллийлаштирилган хоккейчиларни таклиф этиш режаси борми?

-Ҳа, биз бу ҳақида ўйлаяпмиз. Ҳамкасблар, мутахассислар, спорт вазирлиги, МОҚ билан буни муҳокама қилмоқдамиз. Агар ҳозирги авлод тайёр бўлишини кутсак, кўп вақт кетади. Бу жараённи қўллаш учун, уни қай тарзда ишлашини ўрганиб олиш керак. Катта эҳтимол билан кейинги йил ёки икки йил ичида терма жамоани маҳаллийлаштириш эвазига ташкил этамиз. Бугунги кунда терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишга тайёр бўлган ўз хоккейчиларимиз ҳам бор. Уларга таклиф қилинган хоккейчиларни қўшамиз. Ўзбекистон байроғи остида ўйнашга тайёр бўлган ёш хоккейчи йигитлар рўйхати ҳам бор. Мен "Ҳумо" ва "Ҳумо-2" сафида ўйнаётган ёш хоккейчиларни назарда тутяпман, уларни диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Катта эҳтимол билан у йигитлар яқин келажакда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

-Маҳаллий хоккейчилар деганда биринчи навбатда Жавоҳир Расуловни назарда тутдингизми?

-Шубҳасиз, ўз меҳнатсеварлиги ва кучи эвазига Жавоҳир терма жамоа аъзосига айланиш учун имкониятларга эга. 


-У учун сардорлик боғичи кафолатланган бўлса керак?

-Албатта кафолатланмаган. Вақти келиб буни жамоа ва мураббийлар штаби аниқлайди. 


-Биз болалар мактаби, инфратузилма, терма жамоа мавзусини муҳокама қилдик. Хозир хоккей оламизда кўпчиликни бир савол қизиқтирмоқда. "Ҳумо" келаси мавсум қайси лигада ўйнайди? Аниқ қарорга келиндими?

-"Ҳумо" бўйича. Биз ушбу лойиҳани мамлакатда хоккейни оммалаштириш мақсадида ташкил этганмиз. Одамларда ҳақиқий, юқори савиядаги, томошабоп хоккейни кўриш имкони бўлиши лозим. Ўйлайманки, биз одамларга бундай имкониятни тақдим эта олдик. Барчаси биз кутгандан ҳам ажойиб бўлди. Яхши жамоа, мураббийлар ҳам ўз ишининг устаси. Натижалар ҳам ўз-ўзидан айтиб турибди, биз плей-офф зонасидамиз. Ушбу мавсумда плей-оффга йўлланма олиш вазифа қилиб қўйилганди, биз уни амалга оширмоқдамиз. Жамоа ишонч билан олға бормоқда. 

Режаларга келадиган бўлсак, биз навбатдаги мавсумда ҳам ВХЛда қатнашмоқчимиз ва олдимизга янада каттароқ вазифани белгиламоқчимиз. Петров кубогини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. "Ҳумо" ва "Ҳумо-2" жамоалари таркибидаги йигитларни терма жамоа учун номзод сифатида кўрамиз. Мухлислар эса завқ олишда давом этадилар. Чунки, томошабоплик бўйича ВХЛ у даражада КХЛдан фарқ қилмайди. 

-КХЛга кириш узоқ муддатли режадами ёки бу ҳақида гапирса бўладими?

-"Биз учун КХЛга кириш асосий мақсад эмас. Тушунамиз, КХЛ топ-савия. ЕвроОсиё минтақасидаги энг нуфузли хоккей лигаси. У ерда жамоаларга бир қатор мажбуриятлар юклатилади. Биз ўз олдимизга қўйган мақсадимизни КХЛ ёки ВХЛ орқали амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиб, таққослашимиз лозим. Шу сабабли, келаси мавсумда ВХЛда қатнашиш биз учун тўғри қарор деб ҳисоблаймиз. Молиявий ҳаражатлар, қайд этилаётган натижаларни ҳисобга оладиган бўлсак. Лекин, катта эҳтимол билан 2021/2022 йилги мавсумда биз КХЛда ўйнаймиз.


-Сиз ЎХФ биринчи вице-президентлигидан ташқари, ERIELL гуруҳи компаниялари раҳбарларидан бири ҳам ҳисобланасиз. Сизда ухлашга вақт етарли бўлмоқдами?

-Бу одатий иш графиги. Шунинг учун у қадар сезилмайди ҳам. Бу иш жараёни, ҳудди гиёҳванд моддадек, усиз хеч нарса қилиб бўлмайди. Оддий ҳаёт тарзи бўлиб қолган. Шунинг учун, 3-4 кун, баъзида 5 кун нафас ростлаш учун дам олиш, таътил бўлиб қолган вақтларда нимадир етишмаётганлигини сеза бошлайсан. Учинчи кунданоқ. Иш жараёнидан бутунлай узилиб қолишнинг эса умуман иложи йўқ. Умуман олганда, бу оддий иш тизими. 


-Оилангиз бундан ҳафа эмасми?

-Баъзида бўлади бундай ҳолатлар. Аммо нима ҳам қилардик. Керакли сўзларни топаман. Умуман олганда улар мени тушунишади.


Александр Малышев суҳбатлашди

Азиз Тўхтамуродов ўзбек тилига таржима қилди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг