UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

17 ноя 18:43
Янгиликлар

Футбол

Остон Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука!"

Теглар :  Остон Ўрунов
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи финалда у билан рўбарў келади.

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Персеполис" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Ал Айн кубоги ярим финалида Миср дарвозасига иккита тўп киритди. 24 ёшли футболчининг индивидуал маҳорат эвазига урган голлари кўпчиликнинг диққати ва эътирофига сазовор бўлди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи мазкур учрашувдаги голлари видеосини Instagram тармоғига жойлади. Бу кўпчиликнинг, жумладан, форс мухлислари ва футболчиларининг назаридан четда қолмади.

Ўруновнинг "Персеполис"даги жамоадоши, Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусайн Канони видео остига форслар ҳимояси Мисрникидан фарқ қилиши ва ўзбекистонлик рақиби хоҳлаганини қила олмаслигини ифодаловчи изоҳ қолдирди: "Эрон бошқа жамоа, ука".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги Al Ain Cup финали 18 ноябрь куни Тошкент ваққти билан соат 21:00 да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг