UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли кун: бир кунда бешта олтин медаль! 0 19:04Тошкент Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади 0 18:55Шахмат. Якуббоев Жаҳон кубогининг чорак финалини ғалаба билан бошлади 0 18:43Остон Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука!" 0 18:22Нилуфар Якуббоева “Mersin Open 2025” турнирининг “А” гуруҳи ғолибаси! 0 18:01Маддалена жамоаси Махачевдан қабул қилинган мағлубиятга муносабат билдирди 0 17:40WTA рейтинги. Топ-100 ўзгаришсиз. Қизларимизда аҳвол қандай? 0 17:19Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди" 0 16:58Шаҳрам Ғиёсов: "Мен ҳеч қачон нокаутнинг ортидан қувмайман" 0 16:37ОАВ: ЖАР 2036 ёки 2040 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун ариза бермоқчи 0 16:16Махачев мағлубиятга учраган Жек Делла Маддаленани қўллаб-қувватлади 0 15:55Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди" 0 15:34ATP рейтинги. Алькарас йилни биринчи ракетка сифатида якунлади, теннисчимиз 10 поғона юқорилади 0 15:13Ислам Махачев: "Сизларсиз буни уддалай олмасдим" 0 14:52VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Делегациямизга ҳозирча 4 та медаль тақдим этган енгил атлетикачиларимизнинг иштирокидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

18 ноя 02:00
Янгиликлар

Қиличбозлик, Енгил атлетика, Таэквондо, Паралимпия

Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли кун: бир кунда бешта олтин медаль!

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг ўнинчи кунги беллашувлар бўлиб ўтди.

Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди.  


Ўзбекистон делегацияси учун Риёд-2025 Ислом бирдамлиги ўйинларининг бугунги куни анча муваффақиятли ўтди. Атлетларимиз кун давомида 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларига эга чиқишди.

Олтин:

— Барнохон Сайфуллаева (енгил атлетика, баландликка сакраш)

— Диёрбек Тўхлибоев (таэквондо WТ, -67 кг)

— Марат Мавлонов (таэквондо WТ, +82 кг)

— Мейирхан Тимуров (қиличбозлик, шпага)

— Наргиза Қўчқорова (енгил атлетика, найза улоқтириш)


Кумуш:

— Суҳроб Ходжаев (енгил атлетика, босқон улоқтириш)

— Шарифа Давронова (енгил атлетика, уч ҳатлаб сакраш)

— Жавоҳир Нурматов (қиличбозлик, шпага)

— Гулистан Пердибаева (қиличбозлик, сабля)

— Светлана Осипова (таэквондо WТ, +70 кг)


Бронза:

— Валерия Горбатова (енгил атлетика, баландликка сакраш)

— Аюбхон Фаёзов (енгил атлетика, босқон улоқтириш)

— Диёра Азизова (таэквондо WТ, -63 кг)






00:45. ОЛТИННННН!!! Найза улоқтириш баҳсларида 59,39 метр натижа билан Наргиза Қўчқорова олтин медалга сазовор бўлди!


23:40. Енгил атлетиканинг ўнкураш дастурида қатнашаётган Нодир Норбоев ва Заҳриддин Шокиров баландликка сакраш беллашувларини якунлашди. Унда Норбоев ҳам, Шокиров ҳам бир хил 2.02 м натижа қайд этишди.


22:02. Қиличбозлик беллашувларида ҳамюртларимиз иштирокидаги иккинчи финал жанги ниҳоясига етди. Аёллар ўртасида сабля бўйича кечган ҳал қилувчи баҳсда Гулистан Пердибаева туркиялик спортчига 8:15 ҳисобида мағлуб бўлди ва иккинчи ўрин билан чекланди.


21:55. Светлана Осипова мусобақада кумуш медални қўлга киритди. У финалда туркиялик рақиби олдида ожиз қолди


21:45. Қиличбозларимиз ўзбекча дербида олтин ва кумуш медалларни бўлишиб олишди. Шпага дастури ғолиблиги Мейирхан Тимуровга насиб этган бўлса, кумуш медални Жавоҳир Нурматов қўлга киритди.


21:34. Навбатдаги олтин! Оғир вазнли таэквондочи Марат Мавлонов ҳам Ар-Риёд-2025 Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолибига айланди! У финалда қозоғистонлик Бауржан Хассеновни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.


21:21. Енгил атлетикачи Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида чиқиш қилди. Ҳамюртимиз 13.91 натижа қайд этди ва бу орқали мусобақа кумуш медалига эга чиқди!


21:17. Сабля дастуридаги қиличбозимиз Гулистан Пердибаева ҳам мусобақа финали учун чиптани қўлга киритди. У озарбайжонлик Палина Каспияровичдан устун келди — 15:12.


21:00. БИЗДА ЯНА ОЛТИН! Диёрбек Тўхлибоев (67 кг) таэквондо беллашувлари ғолибига айланди. Ҳамюртимиз финалда туркиялик Омер Дайиоглуни 2:0 ҳисобида доғда қолдирди!


20:44. Яна бир қиличбозимиз — Жавоҳир Нурматов ҳам ярим финал жангини муваффақиятли ўтказиб олди. У бу йўлда Озарбайжон терма жамоаси аъзоси Ваҳат Фатуллаевни 15:11 ҳисобида мағлубиятга учратди.


20:29. Мейирхан Тимуров шпага дастури финалида! У ярим финал босқичида Саудия Арабистони шарафини ҳимоя қилувчи Халифа Аломаирини 15:13 ҳисобида таслим этди.


19:43. Таэквондо устаси Диёра Азизова (63 кг) бронза медали учун кечган жангда Нигер вакиласи Мадинату Сакони мағлубиятга учратди ва мусобақани учинчи ўринда якунлади.


Кечки дастурда даянга чиқадиган таеквондочиларимиз:

Бронза медали учун: 

-63 кг: Диёра Азизова – Мадинату Сако (Нигер).

Финал:

-67 кг: Диёрбек Тўхлибоев – Омер Дайиоглу (Туркия)

+82 кг: Марат Мавлонов – Бауржан Хассенов (Қозоғистон)

+70 кг: Светлана Осипова – Суде Узунчавдар (Туркия)


18:59. Қиличбозларимиз Жавоҳирбек Нурматов, Мейирхан Тимуров ва Гулистан Пердибаева мусобақа ярим финалида!


15:15. Шпага устаси Мейирхан Тимуров ҳам нимчорак финалга йўл олди. У 1/16 финал босқичида Ўмон вакили Аҳмед Кейкесни 15:9 ҳисобида мағлуб этди.


15:09. Светлана Осипова ҳам мусобақани ғалаба билан бошлаб олди. Ҳамюртимиз чорак финалда нигериялик Харауна Гоунони 2:0 ҳисобида доғда қолдирди.


14:45. Қиличбозликнинг шпага дастурида Жавоҳирбек Нурматов 1/16 финал босқичида чиқиш қилди. У қирғизистонлик Илим Б.Уулуга қарши баҳсда 15:5 ҳисобида зафар қучди.


14:31. Таэквондо беллашувларида оғир вазнли Марат Мавлонов марокашлик Эласбини, 67 кг вазндаги Диёрбек Тўхлибоев эса мисрлик Адҳам Абделмонемни енгиб, ярим финал масаласини ҳал қилди.


13:41. Енгил атлетикачиларимиз ҳисобида тўртта медаль:

Олтин: Барнохон Сайфуллоева — баландликка сакраш (1,84)

Кумуш: Суҳроб Хўжаев — босқон улоқтириш (74,44)

Бронза: Валерия Горбатова — баландликка сакраш (1,81)

Бронза: Аюбхон Фаёзов — босқон улоқтириш (74,12).


12:06. Диёрбек Тўхлибоев (Таэквондо, 67 кг) нимчорак финал босқичида Кот-д'Ивуар вакили Кобенанн 2:1 (2/6, 8/0, 7/0) ҳисобида таслим этди.


11:57. Қиличбозларимиз ҳам иштирокларини бошлаб олишди. Жавоҳирбек Нурматов дастлабки икки баҳсда имкониятни бой берди. Мейирхан Тимуров эса 3 та жангда 2 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этди.


11:26. Таэквондочимиз Диёра Азизова нимчорак финал босқичида эронлик рақибини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди.


— — — — —

Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати: 

ТАЭКВОНДО

11:00. 63 кг. 1/8 финал. Диёра Азизова — Эскандарниа (Эрон)

11:35 (Тошкент вақти): 67 кг. 1/8 финал. Диёрбек Тўхлибоев — Кобенан (Кот-д'Ивуар)

14:45. +70 кг. 1/4 финал. Светлана Осипова — Харауна Гоуно (Нигерия)  

16:00. +82 кг. 1/4 финал. Марат Мавлонов — Эласби (Марокаш)/Сайид (Покистон).

ҚИЛИЧБОЗЛИК  

11:00. Жавоҳирбек Нурматов — шпага яккалик, саралаш

11:00. Мейирхан Тимуров — шпага яккалик, саралаш

15:00. Гулистан Пердебаева — сабля яккалик, саралаш

15:00. Зайнаб Дайибекова — сабля яккалик, саралаш.

ЕНГИЛ АТЛЕТИКА

12:05. Суҳроб Хўжаев — босқон улоқтириш

12:05. Аюбхон Фаёзов — босқон улоқтириш

12:08. Барнохон Сайфуллоева — баландликка сакраш

12:08. Валерия Горбатова — баландликка сакраш

12:10. Нодир Норбоев — (ўнкураш) 100 м, 400 м югуриш, узунликка сакраш, ядро улоқтириш, баландликка сакраш

12:10. Заҳриддин Шокиров — (ўнкураш) 100 м, 400 м югуриш, узунликка сакраш, ядро улоқтириш, баландликка сакраш

20:05. Шарифа Давронова — учхатлаб сакраш

20:05. Роксана Худоёрова — учхатлаб сакраш

23:45. Наргизахон Қўчқорова — найза улоқтириш

22:50. Ҳасанбек Рустамжонов — 400 метрга тўсиқлар оша югуриш.

ПАРА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА

12:00. Ёрқин Одилов — ядро улоқтириш - F57.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг