UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Камару Усман Чимаев билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 18:39Магомед Анкалаев 2026 йил охиригача UFC камарини қайтариб олишга ваъда берди 0 18:15"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда 0 17:45"Ўзимни гўдакларни ураётгандек ҳис қиляпман" - Дана Уайт бокс бизнесидаги рақобат ҳақида 0 17:17UFC собиқ жангчиси Оқ уй турнири нима учун муваффақиятсиз чиқиши мумкинлигини тушунтирди 0 16:40Камару Усман 2026 йилда UFC’дан икки карра чемпион сифатида кетмоқчи 0 16:16Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида иш бошлаши мумкин 0 15:40Хабиб Нурмагомедов БААда йилига жуда катта пул ишлайди 0 15:17Оқ уйдаги турнирида иштирок этадиган жангчиларни Трамп тасдиқлаб бериши керак 0 14:49Тайсон ва Мейвезер ўртасидаги жанг қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди 0 14:23Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди 0 13:41Инсайдер Оқ уйдаги UFC турнирининг асосий жанги қайси бўлишини айтди 0 13:19Хабиб Ислам Махачев қачон UFC’да навбатдаги жангини ўтказишини айтди 0 12:54Дана Уайт UFC Оқ уйда ўтадиган турнир кардини тузиб бўлганини айтди 0 12:26Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр 0

17 ноя 15:34
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Алькарас йилни биринчи ракетка сифатида якунлади, теннисчимиз 10 поғона юқорилади

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Дунё теннисчилари рейтингида катта ўзгариш кузатилмади. Гарчи Якуний ATP турнири финалида иккинчи ракетка Янник Синнерга имкониятни бой берган бўлса-да, 2025 йилги мавсумни дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида якунлади. Унга Туриндаги Якуний ATP турниридан кейин махсус кубок топширилди. Топ-10`таликда ҳам бир нечта ўзгариш кузатилди. Америкалик Бен Шелтон 5-ўриндан 9-поғонага тушиб кетди. Аксинча, ATP Finals ярим финалчиси Феликс Ожье 8-поғонадан 5-ўринга юқорилади. Италиялик Лоренцо Музетти ҳам бир ўринга кўтарилди. 

Янгиланган рейтингдан ўрин олган 8 теннисчимиздан тенг ярми оз бўлса-да кўтарилишга муваффақ бўлди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов бир поғонага юқорилаган бўлса, иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин аксинча бир ўринга пастлади. Кеча Баҳрайндаги ITF M25 турнирида чемпион бўлган Фоминнинг очколари кейинги ҳафта учун ҳисобланади ва катта эҳтимол билан у Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланади. Учинчи ракеткамиз Максим Шин 10 поғонага кўтарилишга муваффақ бўлди. Илья Игнатов ва Абдулазиз Усмонжонов 2 ўринга юқорилади. Амир Милушев 10, Батир Сапаев 2, Дамир Абдусамадов 5 поғонага пастлади. 


ATP рейтинги. 17 ноябрь кун ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Карлос Алькарас (Испания) - 12 050 очко

2. (2) Янник Синнер (Италия) - 11 500

3. (3) Александр Зверев (Германия) - 5160

4. (4) Новак Жокович (Сербия) - 4830

5. (8) Феликс Оже-Альяссим (Канада) - 4245

6. (6) Тэйлор Фриц (АҚШ) - 4135

7. (7) Алекс де Минаур (Австралия) - 4135

8. (9) Лоренцо Музетти (Италия) - 4040

9. (5) Бен Шелтон (АҚШ) - 3970

10. (10) Жек Дрэйпер (Буюк Британия) - 2990...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

396 (397). Ҳумоюн Султонов — 119 

405 (404). Сергей Фомин — 118 

977 (987). Максим Шин — 17 (+1)

1347Т (1337Т). Амир Милушев — 5

1804Т (1802Т). Ботир Сапаев — 1   

1892Т (1894Т). Илья Игнатов — 1 

1892Т (1894Т). Абдулазиз Усмонжонов — 1

1986Т (1981Т). Дамир Абдусамадов — 1      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг