19 апр 10:31
Янгиликлар
Футбол

Холанд АПЛда энг кўп маош оладиган футболчига айланади
“Манчестер Сити” “Боруссия Д” форварди Эрлинг Холанд билан келишувга эришди.
У АПЛда энг кўп маош оладиган футболчига айланади. 21 ёшли норвегиялик ҳафтасига 600 минг евро маблағ ишлаб топиши айтилмоқда.
“Шаҳарликлар” Холандни дортмундликлар билан тузган битим бандларидан фойдаланиб, уни 75 млн еврога сотиб олмоқчи. Бироқ, ҳозирча бу маълумот расман тасдиқланганича йўқ.
Эрлинг Холанд “Боруссия Д” сафида 85 ўйинда қатнашиб, 82+23 натижага эришган.
Ҳавола :
Фикрлар