12 окт 11:07
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хуршид Тожибоев тарозидан ўтди, бугун жанг + ФОТО
Хабар бериб ўтганимиздек Олимпия ўйинлари иштирокчиси, бугунги кунда проф боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Хуршид Тожибоев бугун рингга кўтарилади.
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ташкил этиладиган жанг оқшомида ҳамюртимизга филиппинлик Ивор Ластрилья рақиблик қилади.
Кеча Тожибоев ва унинг рақиби тарозидан ўтди. Боксчилар иккинчи ярим енгил вазн тоифаси (58,9 кг) учун меъёрни бажаришди.
Эслатиб ўтамиз, жанг саккиз раунддан иборат бўлади ва оқшомнинг 6-тўқнашуви ҳисобланади.
Маълумот учун, Хуршид ҳозирча проф рингда икки маротаба жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам рақибларини мағлуб этган (1 та нокаут). Филиппинлик боксчи эса 19 та жанг ўтказиб, уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган (6 та нокаут). 7 та жангда мағлуб бўлган (1 та нокаут). Яна 1 та жангда эса дуранг қайд этган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар