09 сен 00:30
Янгиликлар
Хушхабар. Энди бизда ҳам Паралимпия чемпиони бор, илк медал муборак!
Тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасининг 32 нафар спортчиси ҳам иштирок этяпти. Улар юртимиз шарафини бешта спорт турида ҳимоя қилишади.
Спортчиларимизнинг иштирокини дзюдочиларимиз бошлаб беришди. Дзюдо мусобақаси Тошкент вақти билан соат 18.00да бошланган эди. Ҳозирга келиб илк ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Қувонарлиси, эркаклар ўртасидаги 60 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Шерзод Намозов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Паралимпия ўйинлари чемпионига айланди. Шу кунгача бизда Паралимпия чемпиони йўқ эди.
Намозов финалга қадар уругвайлик Хенри Боргес, озарбайжонлик Рамин Иброҳимовни мағлубиятга учратди. Олтин медал учун кечган баҳсда эса дюздо ватани ҳисобланган Япония терма жамоаси аъзоси Макото Хироседан устун келди ва шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Фикрлар