26 июл 20:56
Янгиликлар
Дзюдо
Хушхабар! Шарофиддин Лутфуллаев Загреб Гран-приси олтин медали соҳиби!
Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнир давом этмоқда.
Ҳозиргина -60 кг вазн тоифасидаги терма жамоамиз аъзоси Шарофиддин Лутфуллаев финал учрашувини ғалаба билан якунлади.
Лутфуллаев олтин медал учун кечган беллашувда британиялик Эшли Маккензини мағлубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, Шарофиддин Лутфуллаев финалга қадар мўғулистонлик Ариунболд Энхтайван, словениялик Матьяж Трбович, туркманистонлик Ҳақберди Жумаев, қозоғистонлик Даурен Сюкеновни енгишга муваффақ бўлганди.
Чемпионлик муборак, Шарофиддин!
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар