26 июл 11:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
Яна бир боксчи жангдан сўнг вафот этди
Аргентиналик боксчи Уго Альфредо Сантиян кеча тунда Буэнос-Айресдаги касалхоналарнинг бирида вафот этди.
Енгил вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келган 23 ёшли Сантиян ўтган ҳафтанинг шанбадан якшанбага ўтар кечаси касалхонага ётқизилганди. Уго уругвайлик Эдуардо Абреуга қарши жангда зарбалар натижасида жароҳат олган эди.
Жанг дуранг натижа билан якунланган ва ҳисоб эълон қилинганидан сўнг аргентиналик боксчи рингга хушсиз йиқилганди. Сантиянни зудлик билан энг яқин касалхонага олиб борилади ва операция қилинади. Лекин ўтказиб юборилган зарбалар натижасида мияси қаттиқ лат еган боксчининг ҳолати ёмонлашди ва кеча тунда бу ёруғ дунёни тарк этди.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар