UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

05 дек 07:47
Янгиликлар

Кураш

Янги Ўзбeкистонда сeвимли курашимизнинг янги даври бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

«Кураш» миллий спорт турини ривожлантириш, унинг халқаро нуфузини янада оширишга давлатимиз томонидан юксак эътибор қаратиб келинмоқда.

Ушбу спорт тури халқимиз томонидан асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олийжаноблик ва ҳалолликнинг тимсоли сифатида эъзозланиб келинади. Ўзбек миллатининг тарихий мероси сифатида «кураш», «ҳалол», «таъзим», «тўхта», ва «ёнбош» каби атамаларнинг халқаро спорт луғатидан мустаҳкам ўрин эгалланганлиги барчамизни бирдек қувонтиради.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори ҳам мазкур вазифаларни янада жадаллаштириш учун навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Ҳужжатда курашнинг тобора оммалашиб бораётгани нуфузли халқаро мусобақаларни ташкил қилиш, мавжуд инфратузилма ва моддий-техник базани модернизация қилиш, спорт инвентарлари ва кийимлари таъминотини яхшилаш, шунингдек, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлашга бўлган эътиборни янада кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилган.

Шунингдек, буюк аждодларимиздан мерос қолган кураш спортининг бой анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, ёшларнинг миллий спортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Президент қарорига мувофиқ, 2021 йилдан ҳар икки йилда бир марта кураш бўйича олий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро мусобақа ўтказилиши белгиланди.

Хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирлар, 2020 йилдан эътиборан ҳар йили бир марта давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида «Ўзбек полвони» республика мусобақаси ўтказилади.

Мен ёшлигимдан Кураш тушиб улғайганман, қарийб 20 йилдан бери ёшларга Кураш спорти сир-асрорларини ўргатиб келаман.

Педагогика фанлари бўйича фалсафа докторлигини ҳам айнан Кураш спорти назарияси бўйича ҳимоя қилганман.

Президентимиз қабул қилган мазкур қарори умрини Кураш спортини таълимига бағишлаган мураббий ва ўқитувчилар учун жуда катта қувончли бўлди.

Айниқса қарордаги: жойларда 2021–2025 йилларда кураш маҳорат мактаблари босқичма-босқич ташкил этилиши;

Малакали мураббийлар ва олимпия резервларини тайёрлаш мақсадида Кураш халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон кураш федерацияси муассислигида Халқаро кураш институти фаолияти йўлга қўйилиши;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, ихтисослашлаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида кураш бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари икки баробарга оширилади. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда бошқа жисмоний маданият йўналишлари мавжуд олий таълим муассасаларида кураш бўйича мутахассислик очилиши;

2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, мактаб-интернатлари ва спорт мактабларида кураш бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилиши каби вазифалар Курашимизнинг янги даврини бошлаб бериши шубҳасиз.

Бундан ташқари қарорда, Кураш билан шуғулланадиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари иштирокида «Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур» шиори остида умумий ўрта таълим муассасаларида бепул кураш гуруҳлари ташкил этилади. Ушбу ҳаракат ёшларни курашга жалб этиш, соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарининг курашни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ўз ичига олган мазкур қарори ўзбек миллий спорти брендини янги чўққиларни забт этишига замин ҳозирлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг