UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцев нинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0

27 июн 11:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Яхши хабар! Фрэнсис Нганну октагонга қайтишини эълон қилди

Тайсон Фьюридан рад жавобини олган оғир вазндаги амалдаги UFC чемпиони Фрэнсис Нганну октагонга қайтади.

Нганну оёғидаги жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланиш жараёнини ўтказяпти. У бокс бўйича супероғир вазнда амалдаги WBC чемпиони Тайсон Фьюри билан бокс қоидалари асосида жанг ўтказиши керак эди. Аммо, кеча британиялик боксчи бу фикридан қайтгани ва ММА юлдузига қарши октагонга чиқмаслигини маълум қилди. 

"Тиззам жойида. Бу осон бўлмади, лекин биз буни уддаладик. Ҳозир физиотерапия муолажаларини оляпман. Агар ҳаммаси биз ўйлагандек давом этса, шу йилнинг сўнггида октагонга қайтаман. Декабрь ёки январь ойида камаримни ҳимоя қиламан", - деди камерунлик чемпион TMZ каналига берган интервьюсида. 

UFC промоушени куз ойларида вақтинчалик UFC камари учун Стипе Миочич ва Жон Жонс ўртасида жанг ташкил қилишни режалаштирмоқда. Ғолиб эса "Ваҳший"нинг кейинги рақибига айланади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг