28 мар 13:50
Янгиликлар
"Яхшиям у мени ўлдириб қўймади". Бир жанг тарихида Майк Тайсон - Леннокс Льюис тўқнашуви (ФОТО+ВИДЕО)
Бу жангни бокс мухлислари жуда узоқ кутишади. Аслида Льюис-Тайсон жанги 1996 йилда бўлиши лозим бўлади, лекин ўша вақтда Тайсон моддий жиҳатдан яхшироқ Холифилд вариантини танлайди. Ўшанда Тайсон Холифилддан сўнг Льюисга қарши жанг қилишга ваъда беради, аммо кутилмаганда Майк мағлуб бўлади. Бу вақт оралигида эса Льюис супероғир вазн тоифасида деярли барча камарларни бирлаштиришга эришади.
Жанг санаси: 22.06.2002
Жанг манзили: Зе Пирамид, Мемфис, Теннесси, АҚШ
Жанг ҳаками: Эдди Коттон.
Жангга қадар боксчиларнинг натижаси:
Майк Тайсон 52 та жанг (49 та ғалаба, 3 та мағлубият, 43 КО)
Леннокс Льюис 42 та жанг (39 та ғалаба, 2 та мағлубият, битта дуранг 30 КО)
Жангнинг илк дақиқалардан ҳар икки боксчи очиқ жангга киришиб кетишади ва бирин-кетин кучли зарбалар манзилига аниқ боради. Иккинчи раундда британиялик чемпион рақибига нисбатан анча яхши ҳаракат қила бошлайди ва раундни ўз ҳисобига ёзиб қўйишга эришади. Учинчи раундга келиб «Темир» Тайсон устунликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилиб кўради, аммо Льюис масофада рақибини бир неча марта ушлашга эришади ва Тайсоннинг ўн қошида ёриқ пайдо бўлади.
4-5 раундларда Льюис рақибидан ҳар жабҳада устунлигини намойиш этишни бошлайди ва Майкга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан, рингнинг «ҳақиқий» қиролига айланади. 8-раунднинг иккичи ярмида Леннокснинг чап қўп апперкот зарбаси манзилига аниқ етиб боради ва Тайсон жангда иккинчи марта нокдаун ҳолатига тушиб қолади, раунд якунига яқинлашаётганида эса Льюис яна бир бор рақибини нокдаунга туширишга эришади, аммо бу сафар Тайсон ўрнидан туришга улгурмайди ва ҳакам жангни саккизинчи раундда тўхтатишга мажбур бўлади. Шу тариқа, икки бокс «Титан»лари ўртасидаги баҳсда британияликнинг қўли баланд келади.
Жангдан сўнг эса, Тайсон мағлубиятга қуйидагича изоҳ беради: «Яхшиям Леннокс мени ўлдириб қўймади».
Жанг видеосини томоша қилинг:
Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади
Фикрлар