UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Одил Аҳмедов Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди 1 18:41«Сўнгги Император» қачон ва қаерда жанг қилишини маълум қилди 0 18:18"Ливерпуль" навбатдаги трансферни амалга оширмоқчи 0 17:50UFC 249 турнирини қайси канал намойиш этади? 0 17:29Адҳам Очиловни табриклаймиз! 0 17:04“Жошуага қарши жангдан сўнг фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаганман” 0 16:40"Реал" Йовични Холандга алмаштиришга тайёр 1 16:16"Уимблдон" ташкилотчилари 114 миллион евро суғурта пули олишмоқчи 0 15:39"Ҳумо" хоккейчилари агар Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф бўлса нима қилишарди? 0 15:10Конорнинг шериги Хабибга: Сен каламуш барчасига товон тўлайсан! 1 14:41Лондон клублари "Бавария" футболчиси учун курашмоқда 0 14:18Сафин онлайн тарзда ташкил этилган “US Open” ғолиби бўлди 0 13:53Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 13:31UFC 249. Оқшом манзили маълум! 0 13:10"Барселона" ўз футболчисини А Сериянинг икки клубига таклиф этди 0

27 дек 14:38
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Йил жангчиси, нокаути, воқеаси ва бошқалар: Йил давомида ММАда бўлиб ўтган энг муҳим воқеалар!

2019 йил ММА спорти учун унутилмас бўлди: Қизиқарли жанглар, кутилмаган мағлубиятлар ва кўплаб қизиқарли воқеалар.

Йил жангчиси: Хорхе Масвидаль

Даъвогарлар: Жон Жонс, Камару Усман, Стипе Миочич, Петр Ян.

2019 йилга келибгина бутун ММА дунёси Хорхе Масвидаль аслида қандай кучга эга эканлигини билиб олди: У ҳақиқиқй куч, у беш сонияда мағлубият нималигини билмаган Бен Аскренни нокаут қилди. Айнан у «BMF» камари соҳиби бўлди. Шунингдек, у Конор ёки Мейвезер билан жанг қилишга тайёр кам сонли жангчилардан бири. Хорхе олдин кучли жангчилар қаторига кирмаган.

 Масвидалдан ташқари бу йил Стипе Миочич, Жон Жонс, Камару Усман, Петр Ян каби спортчилар ҳам ажойиб жангларда иштирок этишди, лекин ҳеч ким Хорхе сингари қизиқарли ва ёрқинроқ жанг қилмади деб ўйлайман.


Йил жанги: Марат Балаев — Салман Жамалдаев

Даъвогарлар: Стипе Миочич – Даниэль Кормье-2, Хорхе Масвидаль – Нэйт Диас

Кўпчиликка ғалати кўриниши мумкин. Лекин, айнан Марат ва Салман жанги йилнинг энг яхши тўқнашуви бўлди. Жанг АCА 93 кечасида бўлиб ўтди. Ўн йил қамоқхонада бўлган Марат ташкилот чемпионига қарши супер жанг ўтказди. Жангнинг ўртасига келганда Балаев оёғини синдириб олди, барча жойларидан қон оқди, лекин у чекинмади. Охиргача борди. 

Шунингдек, йилнинг яна бир қизиқарли жангларидан бири Стипе Миочич – Даниэль Кормье ўртасида бўлиб ўтган реванш бўлди. Кормье уч раунд давомида рақибини мағлуб этаётган эди, лекин кутилмаганда кучли зарба ўтказиб юбориши натижасида нокаутга учради.

Йил воқеаси: UFC 244

Даъвогарлар: UFC 242, UFC 245, BKFC

UFCнинг бу йилги барча сараланган турнирлари юқори даражада ўтди. UFCнинг рақамли турнирларида албатта чемпионлик жанглари бўлади, лекин UFC 244 турнирида Хорхе Масвидаль – Нэйт Диас учун махсус BMF камари тайёрланди.

 Бу турнир ташкилотни ҳар тамонлама машҳур қилди. Айнан шу баҳс сабаб Канело - Ковалев жанги бир неча соат ортга сурилди. Айнан шу куни ММА боксни мағлуб этган кун бўлди.

Йил давомида ташкилот ҳар томонлама ўсди. Қўлқопсиз жангларда ҳам бир нечта қизиқарли жанглар бўлди. Бу турнирда собиқ UFC чемпионларидан тортиб, собиқ жаҳон чемпионлари ҳам иштирок этди.

Йил нокаути: Хорхе Масвидаль

Даъвогарлар: Жош Эмметт, Франсис Нганну, Жаирзиньо Розенструйк, Райан Бэйдер.

Ҳаммаси оддий: Масвидалнинг рақиби Бен Аскрен ташкилотга келишидан аввал мағлуб бўлмаганди. У UFCда ҳам барчани мағлуб этишга ва камарга эга чиқишга ваъда берди. Аммо... Бундай истакларини Хорхе беш сонияда барбод қилди. Жанг бошланди ва Бен Масвидалнинг тиззасига бориб урилди. Беш сония.. ва UFC тарихидаги энг тезкор нокаут. 

ММА оламида бу йил кўплаб ажойиб нокаутлар бўлди. Нганну бу йил икки UFC афсоналари Кейн Веласкес ва Жуниор Дос Сантосни ер тишлатди. Бендер эса ММА афсонаси Федор Емельяненкони «ухлатди».

Яна бир ажойиб нокаут соҳиби Жаирзиньо Розенструйк. Айнан у Алистер Овериумни жанг якунига етти сония қолганда чуқур нокаут ҳолатига туширди. Шунчаки дахшат нокаутлар...

Йил раунди: Хабиб – Порье (3 раунд)

Йил раундини узоқдан қидиришнинг ҳожати йўқ. Хабиб ва Порьe ўртасида бўлиб ўтган жангнинг учинчи раунди ҳақиқатдан ҳам супер бўлди. Дастин икки раундни бой берганидан сўнг, учинчи раундда анча яхши ҳаракат қилишни бошлади. Зарба кетидан зарбалар йўллади. Лекин... Хабиб тезда ўзига келди ва ўзи ёқтирганидек рақибини ётқизди ва бўғди.

 Қолгани нима бўлгани эса барчага маълум. Хабиб фаолиятидаги 28-ғалабасини қўлга киритди.

Йил сенсацияси: Вэйли Чжан

Даъвогарлар: Александр Емельяненко, Жаирзиньо Розенструйк, Алекс Волкановски

Йилни супер ўтказган Розенструйк оғир вазнга бостириб кирди ва йил давомида тўртта жангда иштирок этиб, барча рақибларини янчиб ташлади. Айнан у UFC афсоналари Андрей Орловски ва Алистер Оверимни нокаут қилди. UFCнинг 2019 йилдаги сўнгги сараланган турнирида ҳам кутилмаган натижа қайд этилди. 

Собиқ регбичи Александр Волкановски чемпионлик жангида енгил вазн қиролларидан бири Макс Холлоуэйни мағлуб этди. Лекин йилнинг ҳақиқий сенсацияси Хитойда ташкил қилинган UFC оқшомида бўлди. Айнан шу куни хитойликлар илк UFC чемпионларига эга бўлишди. Вэйли Чжан! Айнан шу қиз Жессика Андрадени нокаут қилди ва унга тегишли бўлган камарни тортиб олди.

Йил қайтиши: Стипе Миочич

Даъвогарлар: Юрайя Фэйбер, Нэйт Диас

Стипе Миочич 2018 йил камаридан айрилди. 2019 йилда эса қайтди ва Даниэль Кормьега қарши реванш жангига келди. Жангнинг катта қисмида Кормье устунлик қилди. Лекин... Мақоланинг бошида таъкидлаганимиздек, Миочичнинг биттагина аниқ “пушкаси” барчасини ўзгартириб юборди. Шу тариқа бир йил аввал йўқотган камарини яна қайтариб олди. Шунингдек, 2019 йил Нейт Диас уч йиллик танаффусдан сўнг ажойиб қайтиш қилди.

Йил аёли: Аманда Нуньес

Даъвогар: Вэйли Чжан

Вэйли бу йил хитойликлар учун илк UFC камарини тақдим этди, лекин у йил аёли бўлиши учун битта инсон ҳалал беради — Аманда Нуньес. Икки вазн тоифасида UFC чемпиони Аманда ким билан жанг қилишидан қатъий назар, рақибларини яксон қилди. Нуньес бутун жанг давомида рақибларини босимда ушлаб туради. У хоҳласа рақибга жанг қилиш имконини беради, хоҳламаса рақибини партерга тушириб, ёш болани ургандек уради. У ҳақиқий куч, Ҳозирги вақтдаги аёл жангчилар орасида номер 1!

Сизнингча, яна кимлар бу рўйхатдан жой олишлари мумкин?


Sports.ru сайти асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг