UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

24 янв 16:49
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Ёш чанғичилар орасидан энг кучлилари аниқланди

Теглар :  Чанғи спорти
22-23 январь кунлари Чимён тоғларида, "12 калит" тоғ-чанғи спорти ҳаваскорлари клуби ён-бағрида тоғ-чанғи спорти бўйича “Қишки таътил” республика мусобақалари бўлиб ўтди.

Баҳсларда 40 нафар спортчи (12 нафари қизлар) иштирок этди.

Гигант слалом бўйича белгиланган масофанинг узунлиги ва мураккаблигига кўра бир-биридан фарқланувчи икки хил трассада ўтказилган баҳслар давомида турли ёш тоифасидаги ўғил болалар ва қизлар ўртасида жами 18 та медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилди.

Гуруҳлар таркиби 2008 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги, шунингдек, 2005-2007, 2003-2004, 2001-2002, ҳамда 1998-2000 йилларда туғилган чанғичилардан иборат эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қишки ва мураккаб спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ва Қишки спорт турлари ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Арман Гаюпов, Ролан ва Роуан Раимқуловлар, Алия Жумабоева, Сабина Ражабова, Чингиз Сайназаров, Эллина Хаматгалиева, Медет Назаров, Самандар Асанов, Раъно Имонқулова ва Собир Ражабов ўз гуруҳларида ғолиб деб топилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг