UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

27 янв 14:14
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Ёш сноубордчилар кучлиларни аниқлашди

Теглар :  Сноуборд
24-25 январь кунлари «Чимён» спорт-соғломлаштириш масканида сноуборд бўйича Республика турнири ўтказилди.

Дастурга кўра, мусобақа қайдномасига киритилган 25 нафар спортчи икки хил, слалом ва гигант-слалом йўналишларида куч синашишди. Слаломда 2003 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги қизлар ўртасида бош соврин Валерия Майоровага топширилди. Унинг асосий рақиби Елизавета Зибицкер 2-бўлди. 1998-2002 йилларда туғилган қизлар баҳсида Динара Жубаева ғолиб чиқди. У Екатерина Лябинани ортда қолдирди. 16 ёшгача бўлган йигитлар ўртасида Элнур Мирзалиев ғолиб чиқди. Шахзод ва Азамат Исроиловлар шу тартибда кейинги ўринларни эгаллашди. 

1998-2002 йилларда туғилган спортчилардан иборат гуруҳда шоҳсупанинг юқори поғонасига Бекзодбек Исроилов кўтарилди. Кумуш медал Руслан Мирзалиевга, бронза эса Қайрат Мирзахметовга насиб этди. Гигант-слалом баҳсларида Елизавета Зибицкер ва Валерия Майорова шоҳсупадаги ўринларини алмашишди. Динара Жубаева ва Екатерина Лябина эса шоҳсупада худди слаломдагидек жойлашишди. 16 ёшгача бўлган йигитлар ўртасида Элнур Мирзалиевга тенг келадиган топилмади. 2-ўринни Шаҳзод Исроилов, 3-ўринни Элбек Патуллаев банд этди. 1998-2002 йилларда туғилган спортчилар гуруҳида энг яхши натижани Бекзодбек Исроилов кўрсатди. Кейинги совринли ўринларга Руслан Мирзалиев ва Қайрат Мирзаҳметов сазовор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг