UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

18 апр 07:21
Янгиликлар

Бошқалар

Ёзги биатлон бўйича мамлакат чемпионлари аниқланди

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган Жалолиддин Мангуберди номидаги ўқув-машғулотлар базасида ёзги биатлон бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан 100 га яқин маҳоратли спортчилар ўз имкониятини синовдан ўтказди. Чемпионатнинг дастлабки кунида биатлончилар роллерда баҳс олиб борди. Қизлар ўртасидаги баҳсларда Тошкент вилояти вакили Инобат Тожиева энг яхши кўрсаткич қайд этди. 

Иккита ўқ отиш йўлагига эга 6 км.лик пойгада унинг жамоадоши Наима Бекмуратова 2-ўринни эгаллади. Кучли учликдан пойтахтлик Анастасия Золотаренко жой олди.

photo5312021891520768594.jpg

Ушбу йўналишда ўғил болалар ўртасида кечган мусобақада Тошкент вилояти вакили Дилмурод Абдураҳмонов ғалаба қозонди. Сурхондарёлик Виталий Сластён 2-ўринни қўлга киритган бўлса, мезбон спортчи Бейнбет Бегасилов шоҳсупанинг 3-поғонасини банд этди.

Мусобақа мамлакатимиз ёшлари орасида спортнинг техник ва амалий турларидан бири бўлган ёзги биатлонни янада ривожлантириш, уни ўғил-қизлар орасида оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаб олиш мақсадида уюштирилди.

Ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон очиқ кубогининг спринт ва пасьют йўналишларида ўтказилган беллашувларда ғолиблик учун кураш янада муросасиз кечди. Ўғил болалар ўртасида спринт мусобақасида фарғоналик Музаффар Мамасолиев зафар қучди. 4 километр масофа ҳамда иккита ўқ отиш йўлагидан иборат баҳсларда 2-ўринни сурхондарёлик Виталий Сластён эгаллади. Кучли учликдан фарғоналик Нурмуҳаммад Қосимов жой олди.

Қизлар ўртасида самарқандлик Севара Чориева биринчи бўлиб маррага етиб келди. Унинг жамоадоши Мадина Сагатова эса 2-ўринни эгаллаган бўлса, 3-ўринга наманганлик Шоҳсанам Абдуллаева сазовор бўлди.

Пасьют йўналишидаги пойгаларда фарғоналик Музаффар Мамасолиев иккинчи олтин медалини қўлга киритди. Унинг жамоадоши Файзулла Уразходжаев эса кумуш медалга лойиқ кўрилди. Бронза медали мезбон спортчи Бегзод Бековга насиб этди.

Қизлар ўртасида ушбу йўналишда самарқандлик спортчилар Севара Чориева ҳамда Мадина Сагатова навбатдаги олтин ва кумуш медалларни ўзлариники қилди. Наманганлик Адолат Тўраева бронза медали билан тақдирланди.

Мусобақанинг сўнгги кунида ҳакамлар индивидуал пойгаларда кучлиларни саралаб олди. 7 километр масофада 4та ўқ отиш йўлагидан иборат беллашувларда 47 нафар спортчи стартга чиқди. Ўсмирлар ўртасида ўтказилган пойгаларда мезбонлар вакили Дилмурод Абдураҳмоновга тенг келадиган спортчи бўлмади. 

Фарғоналик Музаффар Мамасолиев иккинчи натижани қайд этди. Кучлилар сафидан сурхондарёлик Виталий Сластён ҳам жой олди. Таъкидлаш керак, мазкур спортчилар спринт ва пасьют йўналишларида ҳам совринли ўринларни банд этганди.

Умумжамоа ҳисобида Фарғона вилояти жамоаси 1-ўринни эгаллади. Наманганлик биатлончилар 2-поғонадан жой олган бўлса, Тошкент вилояти спортчилари кучли учликка якун ясаб беришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг