UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

29 июл 09:14
Янгиликлар

Дзюдо

Загреб Гран-приси. 86 давлат орасида кучли бешликдан жой олдик

Хорватия пойтахти мезбонлик қилган Загреб Гран-приси ўз якунига етди.

Мусобақада сайёрамизнинг 86 давлатидан сара полвонлар уч кун давомида Гран-при медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадасининг қимматли рейтинг очколари учун баҳс олиб боришди. Загреб татамиларида 13 нафар дзюдочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилди. 

Якунда -60 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шарофиддин Лутфуллаев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, бешинчи бор Гран-при турнирининг олтин медалини қўлга киритди. +100 кг вазн тоифасидаги 20 ёшли полвонимиз Алишер Юсупов эса мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Загреб Гран-присини биттадан олтин ва бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 86 давлат орасида бешинчи ўринда якунлади. Словения терма жамоаси ҳам биз билан бир хил кўрсаткичга эга бўлди. 

Дзюдо ватани Япония терма жамоаси 4 та олтин ва 4 та кумуш медаль билан биринчи ўринни эгаллади. Кучли учликдан 2 тадан олтин медалга эга Канада ва Грузия терма жамоалари жой олишди. 

Тўққиз мамлакат - Япония, Канада, Грузия, Буюк Британия, Словения, Ўзбекистон, Исроил, Қозоғистон ва Испания терма жамоалари дзюдочиларига ўз уйларига камида битта олтин медаль билан қайтиш насиб қилди. Жами 26 та терма жамоа камида битта бронза медалини қўлга киритди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг