UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Манчестер Юнайтед" "Реал" юлдузини сотиб олмоқчи 0 18:33RIZIN чемпиони Mangu 2 турнири меҳмони бўлади (ПОСТЕР) 0 18:09Отабек Умаров ва Ойбек Касимов Осиё Олимпия кенгаши Ижроия қўмитасининг 109-йиғилишида иштирок этди 0 17:48Расман! UFC Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги турнирни эълон қилди (ПОСТЕР) 0 17:27"Барселона" вингери кейинги мавсумни ижарада ўтказади 0 17:06Оқ уйдаги UFC турнири учун хавфсизликни баҳолашнинг энг юқори даражаси ўрнатилади 0 16:45Кроуфорд Мадримовнинг Канело билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 16:23Жаҳонгир Зокиров Жаҳон кубогидаги юришини бошлайди 0 16:02МЮ Каземирога "Реал"дан ўринбосар топди 0 15:41ATP рейтинги. Наҳотки!? Фомин 24, Султонов 65 поғонага юқорилади 0 15:20"Менда доғистонликлар билан муаммо йўқ, фақат Нурмагомедов..." - Двалишвили 0 14:59О’Мэлли жанги даъвогарлик мақомида бўладими? Дана Уайт жавоб берди 0 14:38"Ньюкасл" ўз етакчиси учун "Бавария"дан 75 миллион фунт сўрамоқда 0 14:17Фомин Shymkent Challenger турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади 0 13:56Маҳмуд Мурадов ўзига янги қимматбаҳо автомобил харид қилди (ФОТО) 0

25 июн 09:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Заррух Адашев: UFC жангимга 100-150 минг доллар харажат қилди

Теглар :  Заррух АдашевUFC
Заррух Адашев Маҳмуд Мурадовдан кейин UFCда дебют қилган иккинчи ўзбекистонлик спортчига айланганди.

Хабарингиз бор, Адашев икки ҳафта аввал дунёнинг энг кучли промоушенидаги илк жангида америкалик Тайсон Нэмга биринчи дақиқадаёқ нокаут билан мағлуб бўлган эди. Заррух кеча Инстаграм саҳифасидаги онлайн мулоқотда дебют жангига тўхталди. 

"Мен Glory, Bellator ва бошқа промоушенларда жанглар ўтказганман. Ҳеч иккиланишсиз айта оламанки, UFC умуман бошқа дунё. Бу лигада ҳаммаси ўта профессионал даражада ташкиллаштирилади. Мен ўзимнинг жангим мисолида бир-иккита маълумотларни бераман.

UFC Тайсон Нэм ва мен учун камида 100 минг доллар сарфлади. Бу сумма 150 минг долларгача етиши ҳам мумкин. Аэропортнинг ўзида сизни алоҳида исм-шарифингиз ёзилган машина кутиб олади. Сизни юқори савиядаги сервис хизмати ҳамда илтифот билан меҳмонхонага етказишади. У ерда сизни жангга мураббийлардан ташқари диеотолог, психолог алоҳида тайёрлайди. Уларни UFCнинг ўзи сизга бириктириб беради. 

Тўғри, дебют жангим ўзим хоҳлагандек бўлмади. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Катта гонорар ҳам олмадим. Мен учун пул биринчи ўринда эмас. Гонорарни ўйлаганимда Bellator промоушенидан кетмасдим. У ерда шахсий ҳомийларга эга эдим. Октагонга чиқадиган либосимнинг ўзида бир нечта компаниясни реклама қилардим", - деди Адашев. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 июн 17:43:00
Блоклама
Ёмон едингда узиям нима бало алкашларни уриб юрганмисан факат кучада нима буганини билмай колдинг йикилиб хам юзини тусмадинг ухладинг
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг