26 мар 07:38
Янгиликлар
Теннис

Зверев Miami Open учинчи давасига чиқди
АҚШнинг Майами шаҳрида "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли теннис турнири давом этмоқда.
Дунёнинг тўртинчи ракеткаси Александр Зверев мусобақанинг иккинчи даврасида ATP рейтингида 166-поғонадан жой олиб турган хорватиялик Борна Чоричга қарши кортга чиқиб, 6/4, 3/6, 6/3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Икки дақиқаси кам икки соат давом этган баҳсда Зверев 12 та эйс, 2 та брейкни амалга оширди. Хорватиялик теннисчи эса 2 та эйс зарбаси ва битта брейк-пойнтга эга бўлди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанати тикланди - 3:3.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар