UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 ноя 15:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

17 ноябрь кунги бокс оқшомининг якуний карди маълум бўлди

Хабарингиз бор, 17 ноябрь куни Тошкентдаги "Ҳумо Арена" мажмуасида Lift Promotions компаниясининг WBC ташкилоти билан ҳамкорликдаги бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Оқшомнинг марказий жангида оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ва ЖАР вакили  Крис Томпсон баҳс олиб боради.

Co main event'да эса икки мексикалик боксчи - Педро Гуевара ҳамда Карлос Куадрас иккинчи ўта енгил вазнда (52,1 кг) WBC вақтинчалик камари учун жанг қилади.

Шунингдек, мусобақа доирасида ўзбекистонлик боксчилардан Мужибилло Турсунов, Миразиз Мирзаҳалилов, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Абдумалик Халоков ва бошқалар рингга чиқади.


Турнирнинг якуний карди билан танишинг:


Муай-тай жанги:

Бегзоджон Тожиев (Ўзбекистон, 4-0-0) - Сабит Акилбеков (Ўзбекистон, 6-1-0)

Ярим ўрта вазнда (66,6 кг) WBC Central Asia турнири чорак финал жанглари (6 раундлик):

Ҳожиакбар Қодирохунов (Ўзбекистон, 4-1-1) - Богдан Утегенов (Қозоғистон, 3-0-0)

Камронбек Турғунов (Ўзбекистон, дебют) - Берекет Таиров (Қозоғистон, 1-1-0)

Ихтиёр Нишонов (Қирғизистон, дебют) - Ҳадятулло Исмоилов (Тожикистон, дебют)

Нурсаид Иминжанов (Қирғизистон, дебют) - Рамазан Табаров (Тожикистон, дебют).

Ярим оғир вазнда (79,3 кг) WBC Central Asia турнири ярим финал жанглари (7 раундлик):

Шуҳрат Абдуллаев (Ўзбекистон, 2-0-0) - Артьём Пчельяков (Қозоғистон, 6-0-0)

Исломбек Мўминов (Ўзбекистон, 4-0-1) - Михаил Коханчик (Қозоғистон, 5-1-0).

Иккинчи энг енгил вазнда (55,2) 6 раундлик жанг: Аветис Налбандьян (Арманистон, дебют) - Викаш Даҳия (Ҳиндистон, 6-3-1)

Ярим енгил вазнда (57,1 кг) 4 раундлик жанг: Абдумалик Халоков (Ўзбекистон, дебют) - Олександр Егоров (Украина, 20-9-1)

Ярим ўрта вазнда (66,6 кг) 8 раундлик жанг: Қудратилло Абдуқаҳҳоров (Ўзбекистон, 18-2-0) - Маоно Алли (Танзания, 14-7-1)

Энг енгил вазнда (53,5 кг) 8 раундлик жанг: Миразиз Мирзаҳалилов (Ўзбекистон, 3-0-0) - Рунқи Жоу (Хитой, 6-1-0)

Ўрта вазнда (72,5 кг) WBC Central Asia турнири финали (8 раундлик): Анвар Туропов (Ўзбекистон, 8-1-0) - Суҳроб Қаюмов (Ўзбекистон, 2-0-0)

Биринчи ўрта вазнда (69,8 кг) WBC International камари учун: Эрмал Ҳадрибэй (АҚШ, 16-0-1) - Карлос Молина (Мексика, 38-13-2)

Биринчи ярим ўрта вазнда (63,5 кг) WBC Central Asia камари учун: Мужибилло Турсунов (Ўзбекистон, 3-0-0) - Янгченг Жин (Хитой, 12-6-2)

Ўрта вазнда (72,5 кг) WBC Eliminator жанги (12 раундлик): Мейирим Нурсултанов (Қозоғистон, 19-0-0) - Хулио Аламос (Чили, 16-1-0)

Co main event: Иккинчи ўта енгил вазнда (52,1 кг) WBC вақтинчалик чемпионлик камари учун (12 раундлик): Педро Гуевара (Мексика, 40-3-1) - Карлос Куадрас (Мексика, 41-5-1)

Марказий жанг: Оғир вазнда 10 раундлик жанг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 13-0-0) - Крис Томпсон (ЖАР, 12-5-1).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг