UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 мар 14:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

18 май кунги UFC турнирининг марказий жанги тасдиқланди

Хабарингиз бор, 18 май куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар ушбу оқшомнинг марказий жангини эълон қилишди. Ярим енгил вазн тоифасида жангда бразилиялик Эдсон Барбоза британиялик Лерон Мерфига қарши октагонга чиқади. Бу UFC Fight Night турнирининг асосий жанги бўлади.

Маълумот учун, 38 ёшли Эдсон Барбоза кетма-кет иккита жангда ғалаба қозонди. У Билли Куарантиллони нокаутга учратган бўлса, Содик Юсуффни ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди. Унгача бразилиялик Гига Чикадзега техник нокаут, Брайс Митчеллга эса очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйганди.

32 ёшли Лерон Мерфи эса 5 та ғалабали серия билан келмоқда. Сўнгги жангида Жошуа Кулибаони очколар ҳисобига кўра енгди. Айни пайтда Эдсон Барбоза UFC ярим енгил вазнлилар рейтингида 11, Лерон Мерфи эса 14-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг