UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 ноя 11:23
Янгиликлар

Сув спорти турлари

2025 йилдан Ўзбекистонда сузиш ва синхрон сузиш бўйича халқаро мусобақалар ўтказилади

"Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ-382-сон, 04.11.2024) қабул қилинди.

Қарорга кўра, зарур спорт инфратузилмаси мавжуд бўлган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида сув полоси ҳамда синхрон сузиш гуруҳлари ташкил этилади.

Андижон ҳамда Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида сувга сакраш спорт турини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети "Сув спорти турлари назарияси ва услубиёти" ҳамда "Эшкак эшиш спорт турлари назарияси ва услубиёти" кафедралари ташкил этилади.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги спорт мусобақалари ўтказиб борилади:

синхрон сузиш спорт тури бўйича Тошкент шаҳрида "Сув париси" халқаро турнири;

сузиш спорт тури бўйича Самарқанд вилоятида "Silk Water" халқаро турнири;

Республиканинг барча ҳудудларида ёз мавсумида ўтказиладиган "World Aquatics Day" оммавий спорт фестивали;

сув спорти турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари.

2025 йил 1 июнга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий инвесторга бериладиган сув ҳавзалари рўйхати шакллантирилади.

2026 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиладиган сув ҳавзалари фаолияти мазкур қарор асосида ташкил этилади.

2026 йилдан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги маҳаллаларда 6х15 метр ўлчамли сузиш ҳавзалари барпо этилади.

Қарор билан 2025–2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида сув спорти турлари инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.

Шунингдек, 2025–2027 йилларда миллий терма жамоалар тренерлари, шунингдек, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида сув спорти турлари бўйича фаолият юритаётган тренерлар хорижий давлатларга қисқа муддатли стажировкага юборилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг