UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 апр 10:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

38 ёшли Гилберт Бёрнс Нурсултон Рўзибоев билан бир оқшомда жанг қилади

17 май куни Лас-Вегас (АҚШ)даги UFC Apex мажмуасида навбатдаги UFC Fight Night турнири ташкил этилади.

Оқшомдан ўрин олган навбатдаги жанг маълум қилинди.

Инсайдер Марсель Дорффнинг хабар беришича, яримўрта вазн тоифасидаги бразилиялик аралаш яккакураш устаси Гилберт Бёрнс UFC Vegas 106 турнирида октагонга чиқади. Унга эквадорлик Майкл Моралес рақиб бўлади. Аслида, ушбу жанг кеча бўлиб ўтган UFC 314 турнирида ўтказилиши керак эди.

Лас-Вегсдаги мазкур турнирда ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев АҚШ вакили Дастин Стольцфусга қарши жанг ўтказади.

Маълумот учун, 38 ёшли Гилберт Бёрнс фаолияти давомида ҳозиргача 30 та жанг ўтказиб, 22 ғалаба ва 8 та мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини 2024 йилнинг сентябрь ойида Шон Брэдига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлган эди.

25 ёшли Майкл Моралес ҳисобида эса 17 та ғалаба бор. У 2024 йилнинг август ойида ўтказган сўнгги жангида Нил Мэгнини нокаут орқали таслим этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг