UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 июл 17:25
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

5 та бонус, Леон Эдвардс билан жанг, UFCдаги 9 йиллик тажриба. Маҳмуд Мурадовнинг бўлажак рақиби ҳақида нималар маълум?

Шу ҳафта UFC Лондонда турнир ўтказади.

UFC Fight Night 224 турнири ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов жанг қилиши билан эътиборга молик. 

Маҳмуд учун UFC'да ҳисоб бўйича 6-жанг бўладиган мазкур тўқнашув ҳамюртимиз учун катта аҳамиятга эга. Чунки Мурадов учун охирги иккита жанг муваффақиятсиз кечган. Промоушендаги дастлабки учта жангдан сўнг учралган иккита мағлубиятдан кейин Мурадовнинг келажаги бироз сўроқ остида қолган. Лекин тажрибали рақиб устидан қозонилган ғалаба Маҳмуд учун навбатдаги эшикларни очиб беради. 


Рақиб - Брайан Барберена. У Леон Эдвардс, Робби Лоурер, Колби Ковингтон ва Рафаэль дос Аньос билан жанг қилган, 5 маротаба бонусга эга бўлган, промоушенда катта тажрибага эга

Маҳмуднинг бу сафарги рақиби анойилардан эмас. Америкалик Брайан Пауль Барберена. 1989 йилнинг 3 май куни Калифорнияда туғилган. 2009 йилдан бери профессионал ММА билан шуғулланиб келади. Отаси колумбиялик. Шу сабабли жанглари давомида АҚШ ва Колумбия байроқларини кўтариб чиқади. Базаси Бразилия жиу-житсуси. 

UFCгача "Dakota Fighting Championships" ва "King of the Cage" промоушенларида жанг қилган. 2014 йилда 9-2 рекорд орқали UFC билан шартнома имзолаган. Ўша йили 13 декабрь куни промоушеннинг енгил вазнида Жо Элленбергерга қарши дебют қилган ва рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этган.


Унинг рақиблари рўйхатига назар ташлайдиган бўлсак, UFC'нинг ҳозирги чемпиони Леон Эдвардс, собиқ чемпион Робби Лоурер, собиқ вақтинчалик чемпион Колби Ковингтон, Рафаэль дос Аньос каби юлдузларни кўришимиз мумкин. Лекин у мазкур юлдузларнинг барчасига мағлуб бўлган. 



Маҳмудга қарши жанг Брайан учун UFC'даги 18, ММАдаги 29-жанг бўлади. UFC'даги рекорд 9-8ни ташкил этади. 

У 28 та жангнинг 18 тасида ғалабага эришган, 10 тасида ютқазган. 18 та ғалабадан 11 тасида рақибларини нокаутга учратган, 2 тасида сабмишн, 5 тасида эса ҳакамлар қарорига кўра ғалабага эришган. 

10 та мағлубиятдан 2 тасида нокаутга учраган, 3 тасида сабмишн эвазига мағлуб бўлган. Яна 5 та жангда эса ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлган. 

Унинг UFC'даги рекорди билан танишинг:

Таққослаш учун, Маҳмуд Мурадов профессионал ММАда 33 та жанг ўтказган. 25 та ғалаба ва 8 та мағлубият. UFCда эса 5 та жанг бор. 3 та ғалаба ва 2 та мағлубият. Икки маротаба UFC'да бонус қўлга киритган. 

Маълумот учун, UFC Fight Night 224 турнири Тошкент вақти билан 22 июль куни соат 21:00да бошланади. Маҳмуд Мурадовнинг Брайан Барберенага қарши жанги эса тахминан 23:00дан сўнг бошланади. Жанг трансляцияси бўйича маълумотлар сайтимиз орқали эълон қилинади. 

Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг