UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 июн 10:29
Янгиликлар

Шахмат

Абдусатторов Руминия турниридаги иккинчи учрашувини ўтказди

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича "Grand Chess Tour" серияси доирасидаги "Superbet Chess Classic Romania" турнири давом этмоқда.

Ўз ичига 5 та турнирни жамловчи ушбу нуфузли шахмат мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2766) ҳам ўз маҳоратини намойиш этмоқда. Биринчи турда оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа (2747) билан дурангга имзо чеккан гроссмейстеримиз 2-турда қора доналарда франциялик Алиреза Фирузджага имкониятни бой бериб қўйди. 

Биринчи турда ғалабага эришган америкалик Фабиано Каруана ҳамда ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш бу турда дуранг қайд этишди. Каруана ватандоши Уэсли Со, Гукеш эса FIDE байроғи остида ўйнаётган Ян Непомняший билан муросага келди. Иккинчи турда биргина ғалаба қайд этилиб, у ҳам бўлса Абдусатторов партиясида кузатилди. 

Маълумот учун, "Superbet Chess Classic Romania" турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Чемпион гроссмейстер 100 000 долларни қўлга киритади. Ҳозирча Нодирбекнинг ишлари яхши эмас. У 0,5 очко билан охиридан битта олдинга ўринни эгаллаб турибди. Лекин битта ғалаба вазиятни бутунлай ўзгартириб юборади. Турнир жадвалида 1,5 тадан очкога эга Каруана ва Гукеш пешқадамлик қиляпти. 

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2805), Ян Непомнящий (FIDE, 2770), Нодирбек Абдусатторов  (Ўзбекистон, 2766), Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2763), Уэсли Со (АҚШ, 2757), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747), Аниш Гири (Нидерландия, 2745), Алиреза Фирузджа (Франция, 2737), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2732), Богдан-Даньел Дяк (Руминия, 2680).

2-тур натижалари: Фирузджа – Абдусатторов 1-0, Каруана – Со, Непомняiий – Гукеш, Прагнанандха – Вашье-Лаграв, Дяк – Гири партияларида дуранг қайд этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг