UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 авг 09:51
Янгиликлар

Шахмат

Abu Dhabi Chess Festival 2024. Бугун сўнгги тур, икки шахматчимиз пешқадам!

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 63 600 АҚШ долларини ташкил этувчи Abu Dhabi Chess Festival 2024 турнирининг "Masters" гуруҳида 11 нафар шахматчимиз ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Кеча ўтказилган 8-турдан сўнг мусобақа жадвалида ёш гроссмейстерларимиз Нодирбек Якуббоев (2665) ва Шамсиддин Воҳидов (2643) 6,5 очко билан қўшҳокимликни юзага келтиришди. 

Уларнинг ҳар иккиси ҳам ҳали турнирда мағлубиятга учрамаган. Нодирбек Якуббоев оқ доналарда бразилиялик Луис Паоло Супи (2571)ни мағлубиятга учратди. Воҳидов эса кетма-кет бешта ғалабадан кейин очко йўқотди. Шамсиддин оқ доналарда ҳиндистонлик Раунак Садҳвани (2653) билан дуранг ўйнади. 

Бу турда Жавоҳир Синдаров (2674) муҳим ғалабани қўлга киритди. У ҳиндистонлик Адҳибан (2532)ни таслим этиб, очколарини 6 тага етказиб олди. Синдаровда ҳам оз бўлса-да, чемпионлик учун имконият сақланиб қолди. Баҳром Бахриллаев (2344) оқ доналарда Жимми Жубин (Ҳиндистон, 2441)дан устун келди.  

Саккизинчи турда қолган шахматчиларимиздан Абдумалик Абдусалимов ва Ҳумоюн Бегмуратов рақибларига имкониятни бой беришди. Ортиқ Ниғматов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Саидакбар Сайидалиев ва Афруза Ҳамдамова бу сафар ҳам дуранг натижа қайд этишди. 

Бугун ўтказиладиган сўнгги 9-турда Шамсиддин Воҳидов ўзи сингари 6,5 очко жамғарган Давид Паравян (FIDE, 2600)га қарши оқ доналарда ўйнайди. Қўшимча кўрсаткичларга кўра 1-ўринни эгаллаб турган Нодирбек Якуббоев қора доналарда Леон Мендонса (Ҳиндистон, 2621) билан ҳисоб-китоб қилади. Чемпионлик Нодирбекнинг ўз қўлида. Агар Якуббоев очко йўқотиб, аксинча Шамсиддин ғалаба қозонса, айнан у бош совринни қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг