UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 авг 14:59
Янгиликлар

Шахмат

Abu Dhabi Chess Festival 2024. Қаторасига бешинчи ғалабасини қўлга киритган Шамсиддин якка пешқадамга айланиб олди!

Хабарингиз бор, шу кунларда БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 63 600 АҚШ долларини ташкил этувчи Abu Dhabi Chess Festival 2024 турнирининг "Masters" гуруҳида 11 нафар шахматчимиз ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Ортда қолган 7-турдан сўнг мусобақа жадвалида ёш гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2643) 6 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. У 7-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, ҳиндистонлик Пранав (2598)ни мағлубиятга учратди. 

Ҳали мағлубиятга учрамаган яна бир гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев (2655) бу турда қора доналарда ҳаракат қилиб, FIDE байроғи остида ўйнаётган Давид Паравян (2600) билан дурангга имзо чекди. Жавоҳир Синдаров (2674) эса оқ доналарда Луке Леон Мендонса (Ҳиндистон, 2621) билан муросага кўчасини танлади. 

Еттинчи турда шахматчиларимиздан Абдумалик Абдусалимов, Ортиқ Ниғматов ва Баҳром Бахриллаев рақибларини мағлуб этишди. Муҳаммадзоҳид Суяров, Саидакбар Сайидалиев ва Афруза Ҳамдамова бу сафар ҳам дуранг натижа қайд этишди. 

Бугун ўтказиладиган 8-тур олдидан Шамсиддин Воҳидов 6 очко билан якка пешқадамга айланиб олган бўлса, Нодирбек Якуббоев 5,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жавоҳир Синдаров, Абдумалик Абдусалимов ва Ортиқ Ниғматов ҳисобида 5 тадан очко бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг