UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 окт 12:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Акбар Исломбоев LFA 219 турнирининг асосий жангида октагонга чиқди

Бугун тонг саҳарда АҚШнинг Теннесси штати, Кларксвилл шаҳрида ММА бўйича LFA 219 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жангида ўзбекистонлик 26 ёшли аралаш яккакураш устаси Акбаржон Исломбоев австралиялик Исаак Томпсонга қарши октагонга чиқди. Беш дақиқадан уч раунд тўлиқ давом этган жангда Исаак ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонди. Икки ҳакам 29-28 ҳисобидаги ғалабани австралияликка, яна бири ҳамюртимизга тақдим этган.

Маълумот учун, Акбаржон Исломбоев фаолияти давомида ҳозиргача 11 та жанг ўтказиб, 10ғалаба ва 1 та дуранг қайд этганди. Бугун у илк аламли мағлубиятини қабул қилди. Ғолиб номи эълон қилинганида Исломбоев ҳакамлар қарорига умуман қўшилмади. 23 ёшли Томпсон эса бугун 9-ғалабасини қўлга киритди. Ҳисобидаги мағлубиятлари 2 талигича қолди. 

Эслатиб ўтамиз, бу Акбаржон Исломбоевнинг АҚШнинг LFA лигасидаги илк жанги бўлди. У ўтган ойда ушбу промоушен билан шартнома имзолаган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг