UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 апр 09:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Алекс Перейра Исраэль Адесаньяга қарши! UFC 287 турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти билан танишинг (+трансляция)

Теглар :  UFC 287
9 апрель эрта тонгида Майамида навбатдаги UFC кечасини томоша қиламиз.

9 апрель тонгида Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрида жойлашган Miami-Dade Arena'да UFC промоушени ўзининг 287-рақамли турнирини ўтказади.

Оқшомнинг марказий жангида ўрта вазн тоифаси чемпиони Алекс Перейра ўз унвонини собиқ чемпиони Исраэль Адесаньядан ҳимоя қилади.

Co main event жанги эса яримўрта вазнлилар — Гилберт Бернс ҳамда UFC'нинг ўзига хос жангчиларидан бири бўлмиш Хорхе Масвидаль ўртасида кечади.

Шунингдек, мусобақа давомида Роб Фонт ва Адриан Янез, Кевин Холланд ва Сантьяго Понзиниббио ҳамда Рауль Росас Жуниор иштирокидаги қизиқарли жангларни томоша қилишингиз мумкин.

UFC 287 турнирининг бошланғич прелим кард жанглари 9 апрель куни соат 01:00да, прелим кард жанглари 03:00 да ва асосий кард жанглари эса 07:00да бошланиши маълум қилинган.

Асосий кард:

Марказий жанг: Ўрта вазн чемпионлиги учун: Алекс Перейра (чемпион | 7-1 | 6 КО/ТКО) vs Исраэль Адесанья (#1 | 23-2 | 15 КО/ТКО);

Co main event: Яримўрта вазнда: Гилберт Бёрнс (#5 | 21-5 | 6 КО/ТКО, 9 SUB) vs Хорхе Масвидаль (#11 | 35-16 | 16 КО/ТКО, 2 SUB);

Энг енгил вазнда: Роб Фонт (#6 | 19-6 | 8 KO/TKO, 4 SUB) vs Адриан Янез (#12 | 16-3 | 10 KO/TKO, 2 SUB);

Яримўрта вазнда: Кевин Холланд (23-9, 1 NC | 13 KO/TKO, 6 SUB) vs Сантьяго Понзиниббио (29-6 | 16 KO/TKO, 6 SUB);

Энг енгил вазнда: Рауль Росас ЖР (7-0 | 1 KO/TKO, 5 SUB) vs Кристиан Родригес (8-1 | 3 KO/TKO, 4 SUB);

Прелим кард:

Ўрта вазнда: Крис Кёртис (#14 | 30-9 | 17 КО/ТКО, 1 SUB) vs Келвин Гастелум (#15 | 16-8, 1 NC | 6 КО/ТКО, 4 SUB);

Аёллар ўртасида минимал вазнда: Мишель Уотерсон-Гомес (#10 | 18-10 | 3 KO/TKO, 9 SUB) vs Луана Пиньеро (#15 | 10-1 | 2 KO/TKO, 5 SUB);

Оғир вазнда: Карл Уильямс (8-1 | 3 КО/ТКО) vs Чейс Шерман (16-11 | 15 КО/ТКО);

Ўрта вазнда: Жеральд Мёршарт (35-15 | 6 KO/TKO, 27 SUB) vs Жо Пайфер (10-2 | 7 KO/TKO, 2 SUB).

Бошланғич прелим кард:

Аёллар ўртасида минимал вазнда: Синтиа Калвилло (9-5-1 | 2 KO/TKO, 3 SUB) vs Лупита Годинес (8-3 | 1 KO/TKO, 1 SUB);

Оралиқ вазнда: Игнасио Бахамондес (13-4 | 9 KO/TKO, 1 SUB) vs Трей Огден (16-5 | 11 SUB);

Ярименгил вазнда: Шайилан Нурданбек (39-10 | 19 KO/TKO, 10 SUB) vs Стив Гарсия (13-5 | 10 KO/TKO);

Аёллар ўртасида минимал вазнда: Жакьюлайн Аморим (6-0 | 1 KO/TKO, 5 SUB) vs Сэм Хьюз (7-5 | 2 KO/TKO, 3 SUB).


Жангларни телеграмдаги UFC Live канали орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг