UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 янв 10:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Алекс Перейра UFC 313 турнирининг марказий жангида октагонга чиқиши мумкин

Яримоғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Алекс Перейра 8 март куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида камар ҳимоясини ўтказади.

Рақамланган UFC 313 турнирининг марказий жангида айнан бразилиялик чемпион ўз камарини ҳимоя қилиши кутилмоқда. Вазиятга яқин бир-биридан мустақил манбалар бу ҳақда хабар беришяпти. 

Халқаро хотин-қизлар байрам кунидаги турнир карди бразилиялик жангчилар билан тўлиб бораётгани ҳам бу хабарлар тўғри эканига ишора қиомоқда. Ҳозиргача расман тасдиқланган 7 та жангда 9 нафар бразилиялик аралаш яккакураш устаси октагонга чиқади. 

Аввалроқ, Алекс Перейранинг ўзи ҳам рақиб маълум бўлиб улгургани, фақат бу хабар расман UFC томонидан эълон қилинишини айтган эди. Алекс рақиб аниқ рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турган россиялик Магомед Анкалаев бўлмаслигини ҳам қўшимча қилганди.

Маълумот учун, ўтган йили Алекс Перейра учта муваффақиятли чемпионлик ҳимоя жангларини ўтказди. Даъвогарларнинг бари - Жамал Хилл, Иржи Прохазка ва Халил Рунтри муддатидан аввал нокаутга учратилди. Алекс World MMA Awards талқини бўйича йилнинг энг яхши ММА жангчиси деб ҳам топилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг